Latest news

07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  0 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  103 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0

Аҳмад Агамуродов: "Кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик" News

Аҳмад Агамуродов: "Кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик"

U-23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралия – Туркманистон (1:0) учрашувидан кейин туркманистонликлар бош мураббийи Аҳмад Агамуродов фикрларини билдириб ўтди.

"Рақибимиз Астралия жамоасини ғалаба билан табриклаб қоламан. Биз ҳар доимгидек ҳимоявий ўйин кўратиб, тезкор қарши ҳужумларда фаол бўлишга интилдик. Австралия гол ургандан кейин жамоам яна бир бор  характерга эга эканлигини кўрсатди. Албатта, бугунги ҳисобдан хафаман, аммо шундай футболчиларим борлигидан бахтлиман", – деди Агамуродов.

- Жамоангиз турнир билан хайрлашмоқда. Мусобақа сизда қандай таассурот қолдирди?

- Таассуротлар фантастик даражада, бу мусобақада иштрок этиб, тажриба тўплаганимдан жуда хурсандман. Чунки ушбу турнир биз учун аввал ҳам айтиб ўтганимдек, тарихий аҳамиятга эга эди. Биз биринчи бор иштрок этиб, чорак финалгача еиб келганимизнинг ўзи катта гап. Янада кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик.

- Бегенчмират Миратбердиевнинг аҳволи қандай? Жиддий жароҳат олмадими?

- Унга соғлиқ тилайман. Ўйиндан олдин Бегенчмиратда жароҳат бор эди, аммо у ўйнашни хоҳлади, мендан асосий таркибда туширишимни сўради. Ҳали холати ноъмалум, соғайиб кетишини сўраб, дуо қиламиз.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Ҳа албатта. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, улар бизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришди. Тошкент ва бошқа жойлардан келиб бизга мухлислик қилишди. Бу учун раҳмат айтаман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика