Latest news

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  3 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  30 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев News

"АГМКда захирада қолсамда, курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ" - Ботирали Эргашев

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги АГМК жамоаси янги мавсумга тайёргарликни БААда давом эттирмоқда.

Клуб таркибга янги футболчиларни жалб қилиш билан бир қаторда, ўтган мавсумда тўп тепган аксарият ўйинчилар билан шартномани узайтирди. Улардан бири - Ботирали Эргашевдир. 2021 йил кўп ҳолларда захирада қолган дарвозабон бу мавсумда ҳам АГМК шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Бу борада унинг ўзи қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

- Аввалги мавсумдан қандай таассуротлар қолди? 

- Сўнгги икки мавсум  катта тажриба бўлди. Тўғри хулосаларни чиқардим. АГМК учун эса ўтган йил бундан ҳам яхши ўтиши мумкин эди. Ҳаммаси ўз қўлимизда қолганди. Шундай бўлсада, бронза медалларига эга чиқдик. 

- Кўп ҳолларда захирада қолганингизга қарамай АГМК билан шартномани узайтиришга қарор қилдингиз. Бу таклиф клубдан чиқдими ёки бошқа жамоага ўтиш истаги ҳам бормиди?

- Тўғри кўп ҳолларда учрашувни захирада кузатишимга тўғри келди. Бироқ курашиш ва рақобатлашишдан тўхтаганим йўқ. Клубда қолиб ишлашни истадим. Раҳбарият ҳам шуни маъқул кўрди. 

- "Динамо", "Қўқон-1912", АГМК. Йилдан-йилга олдига юқори мақсадлар қўйган жамоаларга ўтмоқдасиз. Бу борада ўзингизда ўсиш сездингизми?

- Албатта. Клубнинг олдига қўйган мақсади қанчалик юқори бўлса, натижа ҳам шунга яраша кўриниш олади. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Бу албатта фойдамизга ишлайди. 

- 2018 йилги Осиё чемпионатидан сўнг кўп футболчилар легионерга айланди. Уларни йўқотиб қўймаймизми, деган хавотир бор эди. Сизда ҳам шундай имконият юзага келганмиди?

- Ҳа, фикрингизга қўшиламан. 2018 йил Хитойдаги Осиё чемпионати ҳаммамиз учун фойда келтирди. Қўшимча мотивация олдик. Ўйлайманки, ортиқча ҳадикка ўрин йўқ. Легионерга айланишга келсак, ҳар бир футболчи хорижда ўйнашни, топ клубларда тўп тепишни истайди. Буни тўғри қабул қилиш керак. 

- 2021 йилнинг энг яхши 3та дарвозабонини айта оласизми?

- Менинг фикримча, Ўткир Юсупов, Валижон Раҳимов ва Умиджон Эргашев. 

- 2 март санасидан старт оладиган Суперлига баҳсларига ҳозирлик қандай кетяпти?

- Барчаси режадагидек кетмоқда. Худо хоҳласа чемпионлик учун курашамиз. Ўтган мавсумдаги натижамизни янада яхшилаш учун астойдил ҳаракат қиламиз, деб айта оламан. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика