Latest news

13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  0 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  7 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  2 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  9 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  18 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  23 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0

АГМК янги мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказди News

АГМК янги мавсум олдидан сўнгги назорат учрашувини ўтказди

АГМК янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги охирги назорат учрашувини Про-лига вакили “Оқ-тепа”га қарши Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида ўтказди.

Мазкур ўйинда ҳам олмалиқликалар мураббийлар штаби таркибдаги барча футболчиларга имконият тақдим этиб, ҳар иккала бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди.

Биринчи таймда жамоалар муроса йўлини танлашди. Дастлаб меҳмонлар биринчи бўлим сўнггига яқин пенальти ишлашди. Дарвозага тепилган тўпни қўли билан қайтаргани Сардор Раҳмонов майдондан четлатилди ва дарвозага пенальти белгиланди. Бироқ белгиланган пенальтини Султонов қайтаришга эришди. Лекин қайтган тўпга илдамроқ ҳаракат қилган Жамшид Юсупов ўйинда ҳисобни очди - 0:1. АГМК эса бу голга тезда реакция билдириб, ҳужумга отланишди. Баҳром Абдураҳимов жарима майдончаси ичида рақиблардан бирин-кетин ўтиб, тўпни дарвозанинг ўткир бурчагига жойлади - 1:1.

Иккинчи бўлимда АГМК катта устунлик билан ўйнаб, тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Қосимов - Эркинов - Раҳматов учлиги иштирокидаги комбинацион ҳужумни Полвонов аниқ зарбаси билан голга айлантирди - 2:1.

Учрашув сўнггига қадар эса таблодаги ҳисоб яна бир бор жамоамиз фойдасига ўзгарди. Бу гал Нурматов жарима майдончаси ичида фаол ўйнаб, тўпни рақиб дарвозасига аниқ йўллади ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Шу тариқа олмалиқликлар янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги охирги назорат ўйинини ғалаба билан якунлади.

АГМК Суперлига 1-тури доирасидаги мавсумдаги илк расмий баҳсни 29 февраль куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида “Металлург”га қарши ўтказади. Ўйин соат 16:45да бошланади.

Назорат ўйини

23 февраль, якшанба

АГМК — “Оқ-тепа” 3:1

Голлар: Абдурахимов (45), Полвонов (50), Нурматов (79) — Юсупов (42)

ОКМК спорт мажмуаси

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.

АГМК (1-бўлим) — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Мурод Тошматов - Йован Жокич, Баҳром Абдураҳимов, Санжар Турсунов - Арслонмират Аманов, Мате Ватсадзе, Элгужа Григалашвили.

АГМК (2-бўлим) — Роман Абдулов - Мирғиёс Сулаймонов, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Сайдулло Тошпўлатов, Миржамол Қосимов - Шаҳзод Нурматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

Четлатиш: Раҳмонов (41)

Амалга оширилмаган пенальти: Ибрагим (42) — дарвозабон

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика