Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

АГМК – “Қўқон-1912” превью News

АГМК – “Қўқон-1912” превью

Супер лига 6-турини "Қўқон-1912" Олмалиқда АГМК жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу ўйин 12 апрель куни бўлиб ўтади. Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларига доир статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар

АГМК ва “Қўқон-1912” клублари шу кунга қадар олий лигада олти марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг биттасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Тўртта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Битта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.

Тўплар нисбати 9-6  АГМК фойдасига. Ўзаро учрашувларда қўқонликлар тўрт очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 13 очко мавжуд.


Барча учрашувлар:
18.04. 2015 – АГМК – Қўқон-1912 – 2:1
26.08. 2015 – Қўқон -1912 – АГМК – 0:1
30.06.2016 – АГМК – Қўқон-1912 – 3:2
22.11.2016 – Қўқон-1912 – АГМК – 2:1
25.05.2017 – АГМК – Қўқон-1912 – 0:0
25.11.2017 – Қўқон-1912 – АГМК – 1:2

Юбилей учрашувлар

Мазкур жамоаларнинг ўйини кўп бор юбилей учрашувга тўғри келган. Хусусан, 2015 йилда Қўқондан ўтказилган баҳс "Қўқон-1912"нинг чемпионатдаги 300-учрашуви сифатида тахирда қолган бўлса, 2016 йилги беллашувлар "Қўқон-1912"нинг 325 ва 340-учрашувига тўғри келган. Бу жамоаларнинг ўтган йилги баҳслари ҳам юбилейга тўғри келган. Олмалиқдаги ўйин "Қўқон-1912"нинг чемпионатдаги 355-учрашуви, Қўқондаги беллашув эса 370-учрашув сифатида қайд этилган.


Яна бир маълумот. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги барча учрашуви Олмалиқда ўтказилган.

Ҳакамлар

12 апрель куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган ўйинни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

 
Суперлига
6-тур
12 апрель (пайшанба)
АГМК – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: 
Ш.Қосимов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), А.Калинин (Қарши), А. Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи – А. Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Р.Черников.

Бошланиш вақтлари

Пайшанба куни бўлиб ўтадиган ўйин соат 18:00да бошланди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика