Latest news

21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  0 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  5 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14

АГМК — "Пахтакор": ким неча баҳога лойиқ? News

АГМК — "Пахтакор": ким неча баҳога лойиқ?

Кеча Олмалиқда АГМК ва "Пахтакор" ўртасидаги даҳшатли баҳс гувоҳига айландик. Қосимов "Пахтакор"га қарши нохуш анъанасига чек қўйиш илинжида шогирдларини жиддий тайёрлаганди, аммо унинг режалари ўзини оқламади.

Ўша ўйинни томоша қила туриб, 10 баллик тизимда футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолаб чиқдик. Албатта, бизнинг нуқтайи назаримизга қўшилмасликка ҳаққингиз бор.


АГМК: 

1.Ботирали Эргашев — 5

Ботирали Эргашев дарвозани ёмон қўриқламади, ҳатто учрашув якунларида Черан билан бирга-бир вазиятда қолганда йирик ҳисоб қайд этилишининг олдини олди. Шунга қарамай, дарвозаси томон йўлланган аниқ зарбаларнинг тенг ярмини ўтказиб юборгани учун мактабда аъло баҳо ҳисобланса-да, бизнинг рейтингда "йигит баҳо"га лойиқ кўрилди. 

7.Дилшод Аҳмадалиев — 6

Аҳмадалиев ўнг қанот ҳимояда ўйинни бошлаганига қарамай, ҳужумларда фаол ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда Дилшод чап оёқда аниқ зарба йўллади, аммо Қувватов учун бу қийинчилик туғдирмади. Қолаверса, иккинчи бўлимда ҳам Раҳмоновни қулай вазиятга олиб чиқди, аммо якунда "Пахтакор" ҳимоячилари вазиятни бартараф этишди.


3.Сардор Раҳмонов — 6

Гарчанд иккита тўп ўтказиб юбориш ҳимоя нуқтасига "қуёшли" сўз айтишга етарли бўлмаса-да, Раҳмоновнинг хатти-ҳаракатлари ижобий таассурот қолдирди. Раҳмонов тўп учун курашларнинг кўпида устун келди ҳамда бир неча вазиятларни яратишда жонбозлик кўрсатди. Қолаверса, иккинчи бўлимда ўнг қанотдан ҳужумлар ташкиллаштиришда фаол қатнашди. Унинг ҳаракатларида хатоликлар деярли кўзга ташланмаган бўлса-да (биринчи голда Собирхўжаевга алданди), ҳимоячи сифатида мағлубият учун ҳамма қатори жавобгар саналади.

5.Анзур Исмоилов — 5

Исмоилов ҳам юқорироқ баҳога лойиқ кўрилиши мумкин эди, аммо учрашув поёнига етиб бораётган палларида билакларидаги куч сўна бошлаганининг гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда кўпгина ҳаводаги курашларда устун келди, Черан ва Банашакдан бир неча бор тўпни олиб қўя олган Анзур иккинчи гол ўтказиб юборишидаги айбдорлардан бири бўлиб қолди. Гарчанд унинг жамоадоши ноаниқ пас берган бўлса, рақиб ҳужумчисининг тўпни эгаллаб олиб, дарвозани ишғол қилгунига қадар Исмоилов ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Қолаверса, иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда қанотда Жабборовга тезликда ютқазди, натижада "Пахтакор" ёш футболчисининг пасидан сўнг Черан АГМК посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. 

2.Акром Комилов — 6

Комиловнинг ўйини ҳам кўзёшларни шашқатор тўкадиган даражада эмас. Акром ҳимоя билан бир қаторда ҳужумларда ҳам фаол иштирок этди. Жумладан, учрашув бошида Мираҳмадовнинг бош билан берган зарбаси Комилов бошлаган ҳужум маҳсулим эди. Шунингдек, биринчи бўлим якунларида Ҳамдамовнинг қанотдан оширган тўпни бартараф этди, акс ҳолда Турғунбоев гол уришга енг шимариб турганди.

15.Гиорги Папава — 4

Ўйинда интрига ўлмаган бир вақтда Папава ишнинг пачавасини чиқарди. Айнан унинг ноаниқ пасидан Сўнг Черан тўпни эгаллаб олиб, хатолар кечирмаслигини айтиб қўйди.

8.Абдулла Абдуллаев — 5

Таянч зонасида ҳаракат қилган Абдуллаев майдонда кўринмас вазифани бажарди. Таянч ҳимоячилари одатда шундай таассурот қолдиришади. Бироқ сўнгги вақтларда Ўзбекистон терма жамоасига жалб этилаётган футболчи кўпроқ Банашакнинг оёғига кераксиз зарба бериб, сариқ карточка орттириб олгани билан ёдда қолди.


88.Cияваш Ҳақназарий — 7

Эронлик футболчи АГМК таркибидаги энг яхши футболчилардан бири бўлди. Тўғри, у гол урмади, голли пас бермади, аммо ҳужумлар ташкил этишда фаол ҳаракат қиллди. Айниқса, биринчи бўлимда "Пахтакор" футболчиларини роса тер тўкишга мажбур этди. Сиа биринчи бўлимда қулай вазиятда туриб кучсиз зарба йўллаб қўйди, иккинчи бўлим бошларида эса Боакьени олдинга бошлади, олмалиқлар ҳужумчисининг зарбасини эса Қувватов амаллаб қайтарди.

17.Санжар Турсунов — 5

Олмалиқликлар сардори кўпроқ кўзга ташланган бўлса, кузатувларимга кўра, унинг хатти-ҳаракатлари кўпроқ зарарига ишлади. Жумладан, унинг дастлабки 15 дақиқада жаримадан ҳамда қанотдан узатган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди. Учрашув бошлари Сиа ишлаган бошқа стандартда ҳам унинг паслатиб берган узатмасини рақиб ҳимоячиси қийинчиликсиз қайтарди. Биринчи бўлим ўрталарида Турсунов оқ халатлилар ёрдамига эҳтиёж сезди, эҳтимол, мана шу жиҳат ҳам унинг ўйинига халал бергандир. Кейинчалик ярим ҳимоячидан яна бир нечта зарбалар кўрдик, аммо уларнинг деярли барчаси ноаниқ.

10.Хуршид Ғиёсов — 6

Ғиёсов АГМК ҳужумларини ташкил этишда ва ривожлантиришда фаол иштирок этди. Мезбон футболчилар кўпгина зарбаларни айнан Ғиёсовнинг пасидан сўнг ижро этишди. Мираҳмадов ва Аҳмадалиев шулар жумласидандир.


99.Миржаҳон Мираҳмадов — 4

Кеча Мираҳмадов учрашувнинг энг футболчиси бўлиши мумкин эди, аммо ҳужумчи юзага келган барча имкониятларни кўкка совурди. Шунингдек, унда зарба бериш учун бир неча вазиятлар пайло бўлганда, тўпни тепиш ўрнига иккиланиб қолди, оқибатда тўп йўқотилди. Биринчи бўлимдан сўнг унинг захирага олиниши ҳам мураббийнинг футболчидан кўнгли тўлмаганидан далолат беради.


Захира: 

22.Шоҳруҳ Гадоев — 5

Гадоев майдонда кўп вақт ўйнамади. Унинг қанотдан бир маротаба олдинга бориб, пас бергани ёдда қолди, холос.

9.Дан Спатару — 6

Шериги билан бир вақтда майдонга тушган легионер ўйинни анча жонлантирди. Ўнг қанотдан бир неча бор олдинга борган Даннинг Боакьега оширган пасини ёдга олиш кифоя. 


4.Миржамол Қосимов — 5

Масъулиятли рақам эгаси майдонда 10 дақиқача ҳам ўйнамади ҳамда учрашувдаги энг охирги зарбани йўллади.


63.Алишер Жалилов — 5

Жалилов ҳам кўп вақт майдонда кўриниш бергани йўқ. Ярим ҳимоячи бир неча қисқа паслари билан кўзга ташланди.


27.Мартин Боакье — 7

Боакье майдонда бир тайм ҳаракат қилган бўлса-да, бошни чангаллайдиган кўплаб зарбалар муаллифига айланди. Иккинчи бўлим бошларида Сианинг пасидан сўнг Азмиддиновдан қочиб кетган ҳужумчининг зарбасини Қувватов қийинчилик билан бартараф этди. Шунингдек, учрашувнинг 3/4 қисми ортда қолган бир паллада Спатарунинг ўнг қанотдан узатмасини дарвозага тўғрилаб қўя олмади. Қолаверса, чап қанотдан узатилган тўпга бош билан йўллаган зарбаси ҳам хавфли тус олганди. 


12.Дилшод Ёқубов -

13.Элдор Бегимов -

16.Артём Филипосян -

19.Муҳаммаданас Ҳасанов -


"Пахтакор": 

35.Санжар Қувватов — 7

Қувватов дарвозаси ёнида хавфли вазиятлар кўп содир этилган бўлса-да, хавфли зарбалар бармоқ билан санарли даражада бўлди. "Пахтакор" посбони кечаги баҳсда фақатгина вақт чўзгани учун кўрсатилган сариқ карточкаси билан эсланади.

3.Ҳожиакбар Алижонов — 8

Алижонов нафақат гол урди, балки ўнг қанотдан ҳужум ташкил этишда ва ҳимоя қўрғонини қўришда фаол иштирок этди. Ёдингизда бўлса, учрашув бошларида Алижонов икки рақибидан ўзиб кетиб, Черанга зарба йўллашга имконият яратиб берди. Қолаверса, қанотдан кўплаб узатмаларни амалга оширди ҳамда юқори баҳога лойиқ эканлигини исботлади.


7.Одилжон Ҳамробеков — 8

Умумий ракурсдан қараганда, Ҳамробековнинг ўйини кўзга кўринмаслиги мумкин, аммо таянч ярим ҳимоячиси рақибдан тўпни олиб қўйиш ҳамда ҳужумлар бошлашда ўта актив ҳаракат қилди. АГМКнинг кўпгина ҳужумлари айнан Ҳамробеков сабабли қурбонликни бажо келтирди. Ўйлашимча, "Пахтакор" сардори юқори баҳога лойиқ ҳаракат қилди.

8.Азизбек Турғунбоев — 7

Турғунбоев ҳам ҳужумларни ривожлантиришда жонбозлик кўрсатди. Биринчи бўлимда паст бўйли бўлишига қарамай, чалқанча услубда гол уришига рақиб футболчилари йўл қўймади. Қолаверса, биринчи гол ҳам айнан Турғунбоев орқали бошлаб берилганди.


10.Драган Черан — 7

Черан ўйин давомида қолганларга ўзини кўрсатишига имкон берди, ўз маҳоратини эса томоша финалига олиб қўйди. Иккинчи голда кимсан Исмоиловни доғда қолдира олган "шерлар" етакчиси кейинчалик "очилиб" кетди ҳамда вазиятлардан унумли фойдаланганида камида хет-трик соҳибига айланган бўларди. Драган учрашув давомида энг кўп зарба йўллаган футболчилардан бирига айланди.

13.Илия Мартинович — 5

Мартинович ҳам мактаб кундалигида чиройли кўринадиган баҳога муносиб ўйин намойиш этди. Футболчи биринчи бўлимда ўзини яхши ҳис қилмади. Бир вазиятда тўп унинг қўлига теккандек кўринди. Шунингдек, у оддий вазиятда ҳимоядаги шеригига пас бериўда хатога йўл қўйди ҳамда рақибларига зарба беришга замин яратди. Шацких бежизга танаффусда ҳимоячига дам олиш имкониятини тақдим этмади.


17.Достонбек Ҳамдамов — 6

Ҳамдамов ҳам биринчи бўлимдан сўнг захирага олинган бўлса-да, биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмади, деб ҳисоблайман. Иккала қанотда ҳам шериги билан алмашиб ўйнаган ярим ҳимоячи асосан, чап қанотда фаоллик кўрсатиб, хавфли узатмалар амалга оширди.

19.Пшемислав Банашак — 6

Банашак ҳужумда прессинг ташкиллаштиришда жонбозлик кўрсатди, аммо олдинга чизиқда "дод-вой" қилишга арзигулик ҳаракат амалга ошира олмади. 

27.Сардор Собирхўжаев — 8

Ҳамробеков орқароқда ажойиб ўйин кўрсатган бўлса, ундан бироз олдинроқда Собирхўжаевнинг хатти-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ. Биринчи голда бир неча рақибини алдаб, марказга қулай узатма амалга оширгани учун Алижонов жамодошини чойхона палов билан меҳмон қилса арзийди. 

34.Фарруҳ Сайфиев — 7

Сайфиев ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумда фаоллик кўрсатди, рақибнинг ўнг қанотига бошоғриқ бўла олди.

88.Шаҳзод Азмиддинов — 6

Азмиддинов ўйин давомида кўп бора кўзга ташланди. Бурчак зарбалари чоғи ҳужумда ҳам кўриниш берган футболчи иккинчи қаватда устунликка эга бўлди. Бироқ прессинг ва айрим яккакурашларда имкониятни бой берди. Умуман олганда, ёш ҳимоячининг ўйинида ҳам, бўй-бастида ҳам ўсиш бор.


Захира: 

42.Аббос Файзуллаев — 5

Аббос Файзуллаевнинг ақлли ўйин услуби шахсан менга ёқади. Унинг аста-секин асосий таркиб сари яқинлашиб бораётгани ҳам қувонарли. Аммо кечаги баҳсда ярим ҳимоячининг кўп бора тўп йўқотганига гувоҳ бўлдик. 


23.Шерзод Аъзамов — 6

Аъзамов билан бир вақтда майдонга тушган Боакье ҳимоячига бироз қийинчилик туғдирди, аммо ҳимоячининг пасларида ноаниқликлар учратмадим. Аъзамов ҳимоя марказида тартибли ўйин намойиш эта олди.

5.Олександр Насонов — 6

Ҳамдамовни дам олишга кузатиб қўйган Насонов ҳам орқа чизиқда жавлон урди, аммо кўзга кўринарли хавфли вазият ҳам содир этмагани яраша қўпол хатога ҳам йўл қўймади.


46.Шаҳриёр Жабборов — 6

Жабборов саноқли дақиқалар майдонда ҳаракат қилган бўлса-да, биргина ўнг қанотдан Исмоиловни доғда қолдириб кетиши ҳамда Черанни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятгани чиқаргани учун яхши баҳо билан тақдирланади.

28.Диёр Холматов -


33.Элдорбек Суюнов -

63.Муҳаммадали Ўринбоев -

77.Достонбек Турсунов -


Статистика


Тўп назорати
: 52-48

Зарбалар: 12-7

Аниқ зарбалар: 3-4

Ноаниқ зарбалар: 9-3

Бурчак зарбалар: 3-3

Сариқ карточкалар: 1-3

Ҳужумлар: 97-93

Хавфли ҳужумлар: 63-59


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика