Latest news

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  7 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  10 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  50 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  22 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин! News

АГМК эртагаёқ тарихий натижани кафолатлаши мумкин!

Олмалиқликлар эртанги 24-тур доирасидаги ўйинларда "Локомотив" ҳамда "Сўғдиёна" мухлиси ва қўшимчасига "Пахтакор"нинг ҳам ғалабасидан манфаатдор бўлишади.

АГМК жорий мавсум илк бор Ўзбекистон чемпионати совриндори бўлиши мумкин. Бу воқеа эртагаёқ содир бўлиши учун "Локомотив" "Қўқон-1912"ни ва "Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни мағлуб этиши талаб этилади. Агарда "темирйўлчилар" ва жиззахликлар эртага ғалаба қозонса, унда АГМК муддатидан аввал чемпионат совриндори (бронза ёки кумуш медал) бўлиши таъминланади.

Шунингдек, Қаршида кечадиган турнинг марказий ўйини: "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида АГМКга Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"нинг ғалабаси зарур. Шунда олмалиқликлар нафақат бронза медаллари учун, балки кумуш медалига эгалик қилиш учун ҳам яхшигина имкониятни сақлаб қолади.

Ҳозирча АГМК ва "Насаф" ўртасидаги фарқ бир очкони ташкил қилади. "Насаф" эса тур ўйинини эртага Қаршида "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Чемпионат тугашига эса яна 2 тур мавжуд. АГМК 25-турда Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлса, охирги ўйинни Олмалиқда "Бухоро"га қарши ўтказади. "Насаф" эса "Пахтакор" билан ўйиндан ташқари яна икки Тошкент клуби "Бунёдкор" (сафарда) ҳамда "Локомотив" (уйда) билан баҳс олиб боради.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика