Latest news

10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  2 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  1 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  6 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  5 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0 00:13Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин  0 23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  4

"АГМК 2023 йилги мавсум охиригача "Насаф" сингари лойиҳага айланади" — Диёр Имомхўжаев News

"АГМК 2023 йилги мавсум охиригача "Насаф" сингари лойиҳага айланади" — Диёр Имомхўжаев

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев АГМК ҳақидаги янгиликлар билан бўлишди.

"АГМК 2023 йилги мавсум сўнгига қадар "Насаф" сингари лойиҳага айланади. Яъни, ўз стадиони, академияси ва базаси мавжуд бўлган футбол клубига.  

Январь ойида АГМК стадиони майсаси ҳамда дренаж тизимини алмаштириш, прожекторларни 2100 люксга етказиш ишлари бошланади. Катта эҳтимол билан апрель ойида стадион ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлади. Март ойида клуб уй учрашувларини "Жар" стадионида ўтказиши мумкин.  

ОКМК спорт комплекси футбол клуби учун узоқ йилга ишончли бошқарувга берилади. Шунингдек, клуб академиясини қуриш ишлари бошланади. Академия Тошкент ва водий ўртасида жойлашгани катта ютуқ. У Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ шаҳарлари учун жуда қулай жойда барпо этилиши режалаштирилган.

АГМК август ойида Чемпионлар Лигасининг саралашидан муваффақиятли ўта олса, гуруҳ босқичига йўлланма олади ва чими талабга жавоб бера оладиган стадионда уй учрашувларини қабул қилади. 

ОКМК раҳбарига илиқ ва самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирамиз. Вақт ўта зиқ фаолияти давомида ҳам адабиёт, тарих ва илмга вақт ажрата оладиган шахслар доим ҳурматга лойиқ", – дейилади ЎзПФЛ раҳбари хабарида.

Rating: +14   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика