Агент: "Агар Эриксен учун пул асосийси бўлганида, у "Тоттенхэм"га ўтмаган бўларди"
14 aug 2016 17:43
News
Агент: "Агар Эриксен учун пул асосийси бўлганида, у "Тоттенхэм"га ўтмаган бўларди"
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен агенти Мартин Шутснинг таъкидлашича, молиявий саволлар даниялик футболчи учун асосий мақсад бўлмаган.
Олдинроқ 24 ёшли футболчи "шпорлар"дан маошини ҳафтасига 150 минг фунтга етказишни талаб қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
"Агар пул асосийси бўлганида, Кристиан "Аякс"га ўтмаган бўларди. У 16 ёшлигида биз "Барселона", "Челси" ва "Милан" каби клублар билан боғланганмиз. Агар у учун пул биринчи ўринда бўлганида, Кристиан уч йил олдин "Тоттенхэм"га ўтмаган бўларди. Унга дунёнинг энг бой клублари қизиқиш билдирди. Аммо "Тоттенхэм" Эриксен ўтишни истаган ягона клуб бўлди" - дейди агент.
Link :
Source : Evening Standard
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments