Агбонлахор: “Левандовски “Микки Маус” лигасида ўйнайди”
28 mar 2022 09:15
News
Агбонлахор: “Левандовски “Микки Маус” лигасида ўйнайди”
Англия ТЖ собиқ форварди Гэбриэл Агбонлахор “Бавария” аъзоси Роберт Левандовскини “Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн билан солиштирди.
“Левандовскини қойилмақом тўпурар деб ўйлардим. Унда ақл бовар қилмас натижалар бор, аммо у “Микки Маус” лигасида ўйнайди.
Буни АПЛ ва Харри Кейн билан солиштиринг, у Премьер-лигада нечта гол урарди? Агар Кейнни “Бавария” ҳужумига қўйсангиз, у нечта гол урган бўларди?”, дейди Агбонлахор.
Польшалик ҳужумчи жорий мавсум Бундеслигада 27 ўйинда қатнашиб, 31+1 натижа кўрсатмоқда. Кейн эса АПЛ 2021/22 мавсумида 28 учрашувда 12 та гол урди ва 5 та пасни ўз ҳисобига ёздирди.
Link :
Source : TalkSport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
23:55
Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас 1
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments