"Агар сенда "Милан" варианти бўлса, ўйлаб ўтирма!" News

"Агар сенда "Милан" варианти бўлса, ўйлаб ўтирма!"

Сербия терма жамоаси бош мураббийи Драган Стойкович ҳимоячи Павлович ҳақида гапирди.


"У шунчаки ҳимоячи эмас — у жангчи, "Милан" учун ажойиб харид. Сизга бир воқеани айтиб бермоқчиман. Европа чемпионати вақтида у мендан келажаги бўйича маслаҳат сўради. Унда Премьер-лига клублари ва "Милан" каби вариантлар бор эди. Унга "агар сенда "Милан"га ўтиш имконияти бўлса, ўйлаб ўтирмай, Италияга йўл ол!, - дедим. "Милан" катта клуб, Италия лигаси эса — бу ҳимоячилар учун университет.

У ажойиб ҳимоячи, қўшимчасига чап оёқда жуда яхши ўйнайди. Ҳозирги даврда ҳимоячилар ичида у каби ёш, аммо тажрибали ўйинчилар кўп эмас!".


Расман: Страхиня Павлович — "Милан" футболчиси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика