Агар Начо кетишни хоҳласа, "Реал" фақат марказий ҳимоячи излаши мумкин News

Агар Начо кетишни хоҳласа, "Реал" фақат марказий ҳимоячи излаши мумкин

Мадрид клуби ҳимоячиси Начо Фернандес "Сантьяго Бернабеу"ни тарк этиши эҳтимоли бор.

Шундай бўладиган тақдирда "қироллик клуби" марказий ҳимоядаги камчиликни тўлдириш учун трансфер бозорига киришга мажбур бўлади. 

32 ёшли Начо январь ойида клуб билан амалдаги шартномасининг охирги 6 ойлигига киради. Ёзда "Реал Мадрид" Антонио Рюдигерни жамоага олиб келганидан сўнг испаниялик футболчининг мадйондаги дақиқалари қисқарди ва у ҳалигача клуб билан янги шартларни келишиб олгани йўқ.

Начо Фернандес жорий мавсум Испания Ла Лигасида бор-йўғи 7 та ўйинда майдонда ҳаракатланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика