Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Афшин Аҳмади: "Эрон клублари ҳозир унчалик кучли эмас" News

Афшин Аҳмади: "Эрон клублари ҳозир унчалик кучли эмас"

Шу вақтга қадар Эроннинг "Фулад" клубида ишлаб келган таниқли журналист Афшин Аҳмади эртанги ўйинлар олдидан ўз фикрини билдириб ўтди:
"ОЧЛ - жиддий мусобақа, бунда ҳар бир жамоа ғолиб чиқишни хоҳлайди. Лекин бу йилги ОЧЛда иштирок этаётган Эрон клубларини кучли дея олмайман. Эртага "Пахтакор" ўз майдонида "Нафт Теҳрон" билан куч синашади. "Нафт" ҳозир турнир жадвалида биринчи ўринда боряпти. Бу жамоа таркибида Ризойи, Падовани ва Бейранвад сингари кучли футболчилар бор. "Нафт" асосан қисқа паслар орқали ўйнашни хуш кўради".

"Насаф"нинг 1-турдаги рақиби "Тракторсози" ҳам ўзига яраша кучли клуб. Бу жамоа таркибида бразилиялик Эдиньо энг хавфли футболчи ҳисобланади. У ҳозир Эрон чемпионатида 14та гол билан билан тўпурар бўлиб турибди. Бундан ташқари, Меҳди Киани билан Саман Наримон Жаҳонни ҳам унутмаслик лозим".

"Умуман олганда, ўзбек клублари ҳар доим Эрон жамоаларига қарши омадли ўйнашган. Ўйлашимча, ҳозир Эрон жамоалари унчалик кучли эмас, шунингдек ўзбек клубларини ҳам олдингидек кучли дея олмайман. Менимча, ўзаро ўйинларда кўпроқ дуранг қайд этилса керак".

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика