Adidas саккизинчи "Олтин тўп" шарафига Мессига саккизта олтин узук совға қилди. Ҳар бир узукда Леонинг фаолиятидаги ёрқин ҳодисалар акс этган
01 nov 2023 23:39
News
Adidas саккизинчи "Олтин тўп" шарафига Мессига саккизта олтин узук совға қилди. Ҳар бир узукда Леонинг фаолиятидаги ёрқин ҳодисалар акс этган
Лионель Месси ўзининг саккизинчи "Олтин тўп"ини қўлга киритди. Футболчи билан мунтазам ҳамкорлик олиб бораётган Adidas компанияси ушбу соврин шарафига Мессига ноодатий совға берди. Компания аргентиналик футболчига саккизта олтин узук совға қилди. Ҳар бир узукда Мессининг фаолиятидаги ёрқин ҳодисалар акс этган.
"Чексиз хотиралар, саккизта узук, ноль шубҳа", -деб ёзади Adidas компанияси. Қуйида ҳар бир узукнинг кўриниши билан танишишингиз мумкин.
2009 - "El Beso" 2009 йилдаги Чемпионлар Лигаси финалида Месси боши билан гол урганди ва унинг бутсаси ечилиб кетганди.
2010 - "Apunta al cielo" Мессининг осмонни кўрсатиб нишонлаган голи. Бу гол нишонлаш унинг бувисига аталади.
2011 - "The G.O.A.T." Месси фаолиятидаги кетма-кет учинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритди. The G.O.A.T (ечки) – Барча даврларнинг энг зўри
2012 - "El Año" Бу узук Мессининг ўша рекорд мавсумига аталган. 2012 йилда Месси 91 та гол киритганди.
2015 - "La Cuarta Champions League" Мессининг тўртинчи марта ЕЧЛни ютганига аталган узук. Узук четига бу совринлар қўлга киритилган йиллар ёзилган (2006, 2009, 2011, 2015)
2019 - "6th European Golden Boot". Ушбу узук Месси олтинчи "Олтин бутса"ни қўлга киритганига бағишланади.
2021 - "The First International Trophy". Мессининг биринчи халқаро совринига бағишланган узук.
2023 - World Cup Triumph. Лионель Мессининг Жаҳон чемпионлигини қўлга киритганлигига бағишланган узук.
Comments