Latest news

13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  0 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  9 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2

Адел Абдулраҳмон: "Ал Шабаб" эртага клуб ва Саудия Арабистони шаъни учун ўйнайди" News

Адел Абдулраҳмон: "Ал Шабаб" эртага клуб ва Саудия Арабистони шаъни учун ўйнайди"

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Шабаб" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Адел Абдулраҳмон иштирок этди.
Унга футболчи Мажид Ал Маршади ҳамроҳлик қилди.

"ОЧЛда кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз қолмаган. Бироқ клуб обрўси учун ўйнаймиз. Эртага жамоа Саудия Арабистони шарафини ҳимоя қилиш учун ҳам ўйнайди. Умид қиламанки, эртага клубларимиз яхшироқ ўйнайди. "Пахтакор" эртага ғалаба учун ўйнайди. Биз бунга йўл қўймаслигимиз керак", - дейди Адел Абдулраҳмон.

"Мураббийнинг фикрига қўшиламан. Эртага клуб ва Саудия Арабистони шаъни учун ўйнаймиз. Биринчи бор "Ал Шабаб" гуруҳдан чиқа олмади. Кейинги йил бундай бўлмаслигига уринамиз", - дейди Ал Маршади.

- Гуруҳдаги учала клубга қарши ўйнадинглар. Қайси клуб кучлироқ, кескинроқ ўйнар экан?

- Гуруҳдаги барча клублар тенг кучли. Барча жамоалар футбол ўйнашни билади. Алоҳида ажралиб турадиган клубни кўрмаяпман.

- Қайси жамоага қарши ўйнаш сиз учун қийин кечди?
Ал Маршади:
- Мураббийнинг фикрига қўшиламан. Барча клубларнинг кучи тенг. "Ал Айн" бирозгина кучлироқ бўлиши мумкин.

- "Ал Шабаб" Тошкентга барча легионерларини олиб келдими?
- Наиф Ҳазази, Рафинья, Абдулазиз Биши, Волид Абдулла каби асосий футболчилар жароҳатлар туфайли Тошкентга кела олишмаган. 

- Жамоа охирги 7та ўйинда атига 2та ғалабага эришди. Бундай кучли клубга нима бўлди?
- Бу йилги мағлубиятларнинг асосий сабаби 7дан ортиқ асосий таркиб футболчиларимизнинг жароҳатлари бўлди. Улар фақат клубнинг эмас Саудия Арабистони терма жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланишади. Шу боис ҳам ўйинимизда пасайиш кузатилди.

- Саудия Арабистонидаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Эртанги ўйинга қандайдир ўзгаришлар қилдингизми?
- Эртага "Пахтакор"га ғалаба керак. Бизда эса бу борада муаммо бўлмайди. Рақибда босим бўлади. "Пахтакор"нинг ягона устунлиги - ўз мухлислари қаршисида ўйнаши. Биз ҳужумда тезкор ва кескин ўйнашга уринамиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика