Latest news

08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  11 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6

Аброр Хусинов: "Олий лигада қолиш учун имкониятимиз бор" News

Аброр Хусинов: "Олий лигада қолиш учун имкониятимиз бор"

Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Обод" (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Аброр Хусинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Беллашувнинг бошидаёқ гол ўтказиб юборганимиз яхши бўлмади. Чунки бундай кутилмаган голлар ўйининг боришига салбий таъсир қилади. "Шўртан" учинчи дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса-да, қолган вақт мобайнида биз рақибдан етарлича устунлик қилдик. Мезбонлар дарвозаси олдида жуда кўп хавфли вазиятларни юзага келтирдик. Нафақат дуранг, балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ омадимиз келмади.

Вазиятларнинг ҳеч биридан унумли фойдалана олмадик. Футболда ёзилмаган қоида бор: сен урмасанг, сенга уришади.  Айтиш керак, мазкур баҳсда тўрт нафар жамоадошим майдонга туша олмади. Табиийки, уларнинг йўқлиги ҳам билинди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Олий лигада қолиш учун имкониятимиз бор. Шундай экан, охиригача, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.


"Обод" матбуот хизмати

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика