Latest news

01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  75 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  3 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди News

Аброр Пирриев қашқадарёлик ёш футболчилар билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси яқинда ажойиб ишга қўл урди.

Гап шундаки, ташкилот қошида Тиббий қўмита иш бошлади ҳамда қўмита раиси этиб малакали шифокор Аброр Пирриев тайинланди. "Локомотив" Суперлига охирги турини Қаршида "Насаф"га қарши ўтказганидан фойдаланиб, Аброр Пирриев Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби ўқувчилари билан учрашди. 

Футбол маҳорат мактабига ташриф буюрган ЎФА Тиббий қўмита раиси Аброр Пирриевга Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Насим Шоимов ҳамда ушбу мактаб шифокори Роман Баратов ҳамроҳлик қилди. 

Учрашув чоғида Пирриев ёш футболчиларга тўғри спорт режимига амал қилиш, жароҳат олмаслик учун нималарга эътибор қаратиш, ёшларнинг соғлом тарбия топишларида қайси таомлардан кўпроқ истеъмол қилиши мавзусида ўз маслаҳатларини берди. 

Ўз навбатида ёш футболчилар ҳам малакали шифокорга бир нечта саволлар билан мурожаат этишди. Учрашув футбол маҳорат мактаби ўқувчиларида илиқ таассурот қолдирди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика