Latest news

19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  0 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  3 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир" News

Аброр Пирриев: "Профессионал спорт - бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда "Локомотив" клуби шифокори Аброр Пирриев "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маоши матбуотда эълон қилинганига ўз муносабатини билдирди.

Ҳисоб-китобга уста халқмиз. Мана, футболчилар оладиган маблағини ҳам йил, ой, соат ва дақиқасигача ҳисоблаб чиқдик. Гап бўлиши мумкин эмас. Фақат масаланинг яна бир жиҳати бор.

Спорт – бу соғлик, лекин профессионал спорт – бу соғлик ва умр эвазига бирор натижага эришиш йўлидаги машаққатдир. Дейлик бизнес қилишни ният қилган инсон молини шу нарсага тикади; спортда эса профессионалликка интилган инсон марра учун соғлигини тикади.

Кўпчилик ёшлар ҳақиқий спортчи бўлишни орзу қилади, аммо катта пул тикиладиган ҳамда обрў ва шонли нуқтага келгунига қадар ўзида ирода ва матонат топиб, йил-ўн икки ой ёзнинг жазирамаси-ю қишнинг қаҳратонида жисмоний юклама, рақобат ва жароҳатлар гирдобидан эсон-омон ўтиб, тенгқурларидан фарқли равишда ёшликнинг завқли дамларини шу ишга қурбон қила олганларгина бу маррага етиб келади.

Умр ва соғлик талаб қилувчи ушбу маррага элтувчи йўл шунчалар узун, қийин ва хавфларга бойки, ярим йўлда барчаси чилпарчин бўлиши, умрнинг қайтариб бўлмайдиган ёшлик онлари ортда қолган,  бошқа бир соҳанинг бошини ушлаш кеч, ҳаёт эса умуман бошқа изга бурилиб кетган бўлиши мумкин. Жароҳати боис “энди сизга юриш ҳам мумкин эмас” деб ташхис қўйилганда оиладаги мотамни байрамга, интиҳони ибтидога айлантира олган Миржалол Қосимовга ўхшаганларгагина насиб қилади бу марра. Ушбу марра учун соғлик тикилган экан, пировард маҳсул ҳам қийматда салмоқли бўлиши тайин. 

Алқисса, профессионал футболчилар – миллионлаб ёшлар ичида барча машаққату тўсиқларни енгиб маррага етиб келган саралардир. Уларнинг “бозор”даги қийматини нархловчилар эса харидорлар. Талаб ва таклиф; “товар”га қанча нарх бериш уларнинг иши, бунда футболчини айблаш..?

Шартномадаги барча нарса очиқланишига қарши эмасман. Бу, футболчи атрофидаги турли “ўйин”ларга барҳам берадиган ҳолат. Аммо футболчи меҳнати учун ўзига, оиласига ризқ бўлиб кирадиган маблағ, у қанча бўлишидан қатъий назар – буюрсин!

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика