Latest news

13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  0 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  4 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  10 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   23 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25

Абрамов ёзда ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилади News

Абрамов ёзда ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилади

Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ёзда жамоанинг ҳимоясини кучайтиришга ҳаракат қилади.
Бу ҳақда мураббий “Қизилқум”га қарши кечган ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Мураббийнинг фикрича, “Локомотив”нинг уч нафар ҳимоячиси катта эҳтимол билан шу йилнинг кузида Инчхонда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига йўл олади. Булар - Сардор Раҳмонов, Бобур Йўлдошев ва Салим Мустафоев. Агар шундай бўладиган бўлса, унда Абрамов ихтиёрида фақат Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Илҳом Суюнов ва Евгений Гоголь қолади.

Евгений Гоголь майдонга деярли тушаётгани йўқ, шу боис биринчи давра тугагач у клубни тарк этиши мумкин. Виктор Карпенкони эса мураббий охирги ўйинларда ярим ҳимоячи сифатида ўйнатмоқда. Шундай экан, чемпионлик учун курашаётган жамоа Ислом Тўхтахўжаев билан Илҳом Суюновга боғланиб қолмаса керак. Жамоага ҳеч бўлмаганда битта яхши ҳимоячи керак бўлади.  

Осиё ўйинларида футбол баҳслари 14 сентябрдан старт олади ва икки ҳафта давом этади. Бизга маълум бўлишича, августда қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Бу мусобақада 1991 йилда ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этишади. Шунингдек, бош мураббий ўзи билан уч нафар ёши катта футболчини олиб кетиши мумкин. Навбатдаги Осиё ўйинларига терма жамоамизни Миржалол Қосимов олиб боради.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика