Latest news

13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  2 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 0:2 (матнли трансляция)  4 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  16 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  20 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Абрамов ва Искандеров – май ойи лауреатлари! News

Абрамов ва Искандеров – май ойи лауреатлари!

Ўзбекистон Чемпионатининг май ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ва «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов тенгсиз деб топилди.
Ўзбекистон чемпионатининг май ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 4-8 июнь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 8 нафар мураббий ва 14 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Локомотив» бош мураббийи Вадим Абрамов биринчи бўлди. Май ойи давомида ўтказилган учрашувларда унинг жамоаси «Пахтакор» билан дуранг ўйнаб, қолган барча ўйинларда ғалаба қозонди. Бунинг самараси ўлароқ, «Локомотив» мусобақа жадвалида пешқадамликни «Пахтакор» билан бўлишиб турибди – тўплар нисбатидаги яхшироқ кўрсаткич ҳисобига Абрамов жамоаси мусобақада биринчи бўлиб турибди. Қайд этиш жоиз, март ва апрель ойлари сўровномаларида Абрамов тўртинчи бўлганди.



Футболчилар орасида эса май ойида «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров биринчи бўлди. Май ойида у жамоасининг муваффақиятларига салмоқли ҳисса қўшиб, «Пахтакор»нинг мусобақа жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолишга катта ҳисса қўшди. Қайд этиш жоиз, Искандеров март ойида ҳам тенгсиз деб топилганди. Эътиборли томони, дастлабки уч ой якунларига кўра, фақат «Пахтакор» футболчиларигина ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилмоқда.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси май  ойи кучли бешлиги:
1. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 15 балл.
 2. Фарҳод Тожиев («Локомотив») – 10 балл.
 3. Диёр Туропов («Олмалиқ») – 9 балл.
 4. Иван Нагаев («Локомотив») – 8 балл.
 5. Александр Пишур («Бунёдкор»), Игнатий Нестеров («Локомотив») – 7 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси май ойи кучли бешлиги:
1. Вадим Абрамов («Локомотив») – 19 балл.
 2. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 13 балл.
 3. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 12 балл.
 4. Александр Волков («Бунёдкор») – 6 балл.
 5. Рустам Мирсодиқов («Металлург»), Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 5 балл.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика