Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада" News

Абрамов: "Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада"

Таиландга қарши ўртоқлик ўйинидаги йирик ғалаба (4:1)дан кейин Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов ва ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ўз фикрларини билдиришди.

“Хулосаларни ўзаро даврада чиқарамиз. Маъқул келаётган ва келмаётган жиҳатлар бор. Шу устида ишлаяпмиз, ўйин ўтказдик. Рақиб муносиб ҳаракат қилди. Умумий олганда ҳозирча яхши, иссиқ ҳавога кўникмоқдамиз. Яна бир бор қайтараман, ишлаш керак бўлган ҳолатлар мавжуд. Қаторасига иккинчи ўйинда ҳисобда ортда бориб, вазиятни ўнглай олаётганимиз хурсанд қилади. Аммо яна гол ўтказиб юбораётганимиз хафа қилади, бу мавжуд муаммо. Умуман олганда, ёмон ўйнамадик, тайёргарлик кўриб олдик. Ўйлашимча, Сингапур ТЖ бугунги рақибимиз билан бир даражада. Бунгача Таиланднинг шу ердаги ўйинларини кузатдик. Маълум хулосалар чиқардик. Бироқ, бунга жиддий эътибор қаратиш керак эмас. Чунки, расмий ўйинларда барчаси бошқача бўлади”, дейди Абрамов.

Абдухолиқов:

- Асосий баҳслардан олдин охирги ўйинимиз эди. Шу рухда давом этишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, хатоларимиз кўп, барибир хатосиз бўлмайди. Улар устида ишлаймиз ва хатоларни қайтармасликка ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз – ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Халқимизнинг дуоси, қўллаб-қувватлаши билан ИншАллоҳ ёруғ юз билан қайтиб борамиз деб ўйлайман. Энди бир хил юқори темпда ўйнаш қийинроқ менимча, тўпни йўқотмаган ҳолда ақллироқ ўйнашимиз керак. Қанча кучимизни сақлаб, беҳудага сарфламасак, ўшандагина ижобий натижага эришамиз.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика