Latest news

22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  0 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  3 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  2 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  3 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 21:13Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Коняспор" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  13 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  82 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  49 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   4 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  39 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1

Абдувосит Азизов: “Омад юз ўгирди” News

Абдувосит Азизов: “Омад юз ўгирди”

Ўзбекистон Биринчилигининг 1-босқич, 10-туридан ўрин олган “Косонсой” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги беллашув якунлангач, мезбонлар устози Абдувосит Азизовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Учрашув ҳақида нима деса бўлади? Бугун биринчи лиганинг икки етакчи жамоалари тўқнаш келди. Ўйин ҳам, натижа ҳам шунга мос бўлди. Афсуски, кичик хато деб очко йўқотдик. Сўнгги дақиқада ҳам ҳакам, ҳам ўзимизнинг хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Аслида энг катта хато ўзимизда. Уйдаги беллашувда ғалаба қозониш керак эди. Боз устига, биз бугун омад ҳам кулиб боқмади.

“Оқ-тепа” билан Тошкентдаги биринчи ўйинда дурангга ўйнагандик. Бироқ қўшимча вақтда омад мезбонларга кулиб боқди. Бугунги баҳсда эса, уч очкога ҳаракат қилгандик, аммо яна сўнгги дақиқада очко йўқотдик. Болаларга эътирозим йўқ. Улар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Ғалаба учун борларини беришди. Энди уйдаги ўйинларда очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз. Бугун йўқотилганларни эса, сафардаги баҳслар орқали тўлдиришга интиламиз.
"3:3 ҳисоби ўйинга мос бўлди. “Оқ-тепа” яхши жамоа. Лекин барибир натижадан қониқмадим. Чунки сафарда ҳам охирида гол ўтказиб юборганимиз алам қилганди. Яна шундай вазиятга дуч келдик. Футбол шунақа".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика