Latest news

14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  0 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  3 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  2 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  16 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  3 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  13 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  22

Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди News

Абдусалом Азизов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди

Бир неча кунлардан сўнг Қатар майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари старт олади.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида Малайзия, Қувайт ва Ветнам жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА Президенти Абдусалом Азизов ушбу муҳим турнир олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Ўзбек футболи раҳбари ёшларимиз олдида турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирар экан, мусобақада жамоамизга шахсан Президентимиз ҳам катта қизиқиш билан мухлислик қилаётганини айтиб ўтди. Ўзбек футболи тарихида илк бора Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун халқимизга байрам ва хурсандчилик тақдим этиш имконияти мавжудлиги, бу борада жамоанинг потенциали етарли эканлиги айтилди. Энг муҳими — жамоада ғалаба руҳи борлиги ҳамда жанговар таркиб йиғилгани қайд этилди. 

Жамоа бирдам бўлиб, интизомли ўйин кўрсатган ҳолда юрт обрўсини муносиб ҳимоя қилиши кераклигини таъкидланди. 

Ўз ўрнда жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Абдусалом Азизов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штаб томонидан футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни борасида маълумотлар эшиттирилди. ЎФА Президенти футболчиларга энг замонавий, юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.

Rating: +6   

Comments

+2   
06 apr 04:34:35
МЮ
Легионерлар масаласи нима бу́лди хабар борми
+2   
06 apr 01:11:19
Азим Исмаилов
Агар натижа коникарсиз булса хаммангни .......ман- ААзизов
+2   
06 apr 00:27:22
Shahzod Saidov
Olg'a O'zbekiston biz sizlarga ishonamiz yurtimizga yorug' yuz bilan kelinglar sizlar uchun duodamiz
+1   
06 apr 11:27:24
Rasul M
Uchrashishsa Ortiqcha bosim deysizlar Uchrashishmasa Xech qanaqa qollab quvvatlash yoq deysizlar..Uzbekiston U-23Ga Osiyo kubogida omad Chin dildan qollab quvvatlap muxlislik qilamiz
+1   
06 apr 05:00:49
Sheraliokasi
Bu ortiqcha bosim.....
   
06 apr 14:30:05
Ўзбек футболининг муҳлиси
Шу бизани питболчилар энг асосий турнирларда панд бериб қўйишади, лекин унчалик аҳамиятсиз турнирларда соврин ютишади(2018, 2023). Ишқилиб, бу сафаргиси олдингисига ўҳшамасин.
   
06 apr 14:08:16
Туйгун
Кийин таркибдаги юлдузчалар билан бирор натижа килиб булмайди буегига хакамлар хеч качон Олимпик жамоасига ёрдам килгандек ердам килмайди кискаси хакикий футбол уйналади.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика