Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  3 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  97 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Абдурауф Бўриев: "Рақибнинг чуқур ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутгандик" News

Абдурауф Бўриев: "Рақибнинг чуқур ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутгандик"

U-23 Осиё чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Туркманистон (1:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан сўнг жамоамиз ўйинчиси Абдурауф Бўриев баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


— Дастлабки ўйин ҳар доим қийин руҳда ўтган. Туркманистон яхши қаршилик кўрсатди. Бироз қийинчиликлар бўлди, лекин муаммоларни секин-аста енгиб ўтамиз.

— Рақибнинг бу даражада қаршилик кўрсатишини кутганмидингиз?

— Албатта, рақибнинг чуқур ҳимоявий ўйин намойиш этишини кутгандик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. 

— Бугун футболчилар эркин ўйин намойиш этишди. Жамоавий комбинацион ўйиндан кўра, ўйинчиларнинг ўзлари вазиятларни якунлашга ҳаракат қилишди. Мураббий шундай кўрсатма берганмиди ёки рақиб шуни тақозо этдими?

— Рақиб бизни шунга мажбур қилди. Албатта, мураббийнинг кўрсатмаларини ҳам бажаришга ҳаракат қилдик. Лекин рақиб қаршилиги туфайли ўзимиз кутгандек ўйин намойиш этолмадик. 

— Бир вазиятда тўпни олдириб қўйдингиз ҳамда рақиб дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба ҳам йўллади. Яхшиямки, вазият бартараф этилди. Агар ўшанда гол ўтказиб, натижа кўнгилсиз якунланганда, танқидлардан чўчимасмидингиз?

— Танқидларга аҳамият бермаслик лозим. Акс ҳолда бу нарса психологик жиҳатдан салбий таъсир ўтказади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика