Latest news

15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  3 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  1 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  17 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  8 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  2 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  5 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  34 08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  3 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0

Абдураҳмон Фозилов ва Нодир Абдуқодиров Президент томонидан тақдирландилар, табриклаймиз! News

Абдураҳмон Фозилов ва Нодир Абдуқодиров Президент томонидан тақдирландилар, табриклаймиз!

Оғир ва синовли кунларни ўтказаётган дунё ҳамжамияти 2020 йилни афсус билан эслаши турган гап.

Covid-19 пандемияси бутун дунёни ларзага солган бир пайтда ўзбеклар яна бир бор ўзларини мехр-шафқатга тўла эканликларини амалда исботладилар. Сардоба сув омбори билан содир бўлган фалокатда ҳам ҳамюртларимиз бегона кўз билан қараб турмади.


Мана шундай синовли пайтда эл корига яраган бир қанча ҳамюртимиз бугун "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирландилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 26 май куни имзоланган фармон асосида бугун футболга бегона бўлмаган икки нафар шахс ҳам тақдирланди. Кўп йиллар давомида мухлислар билан ишлашда ўзини кўрсатиб келаётган Абдураҳмон Фозилов ҳамда кўплаб халқаро ўйинларда стадион овози бўлиб келган Нодир Абдуқодиров.



Ўзбекистон МТЖ билан айни пайтда БААда бўлиб турган А.Фозилов учун нишонни, унинг фарзанди қабул қилиб олди.

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, Нодир Абдуқодировга кўкрак нишонини топширяпти.


Биз уларни мана шундай вазиятда меҳнатлари муносиб тақдирлангани билан табриклаймиз!


"Бизнинг Ватан битта! Шундай экан, биз унга жонимизни фидо қилсак арзийди. Арзимаган меҳнатимизни, аслида бурчимиз деб айтган бўлардим, мана шундай эътироф билан тақдирлаганликлари учун юртбошимизга раҳмат айтаман. Бундан кейин ҳам мана шундай тадбирларда фаол бўлишга, атрофдаги яхши инсонлар билан биргаликда бўлишга ҳаракат қиламан", - дейди Абдураҳмон Фозилов.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика