Latest news

14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  0 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  3 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   15 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  5 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  18 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0

Абдураҳмон Фозилов: “Чипта олишдаги қийинчиликлар ҳақиқий фожеа” News

Абдураҳмон Фозилов: “Чипта олишдаги қийинчиликлар ҳақиқий фожеа”

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов кечаги Эрон билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

- Мухлислар клуби сардори сифатида айтингчи, мухлисларнинг чипта олишда қийинчиликка учраётгани Сизни хавотирга солмаяптими?
- Хавотирга солмаяптими? Бу хавотир эмас, бу фожеа! Ушбу муаммо аввало мухлислар кайфиятини 0 даражага тушириб юборди, касса олдидаги оломон тиқилинчи, ғараз
чипта олиб сотарларнинг ҳийла найранглари, 25 000 – 30 000 сўмлик чипталар 50 000 – 150 000 сўмгача сотишгани ҳеч кимга сир эмас, қани айтингчи ўз нархидан 2-3 баробар қимматга сарсон саргардонлик билан олинган чипта билан футболга кирсангиз сизга алам қилмайдими?
“Бунёдкор” стадиони мен кўрган стадионлар орасида энг аъло ва яхши стадион, шарт-шароитлар барчаси мухлис учун, лекин минг афсус  барчасини ғаламис нафс қуллари, нафс гадолари пучга чиқармоқда! Ўйлайманки, Хитой билан бўлиб ўтадиган ўйинда бу камчиликларнинг олди олинади, олинмаса биз мухлислар ўзимиз нимадир қилишимиз керак!

- Кечаги “мозайка”нинг ўхшамаганига асосий сабаб нима бўлди?

- Эрта тонгдан ҳаракат қилиб стадионнинг иккинчи қавати 5та секторига бирма-бир рангли қоғозлар қўйиб чиқдик, барчаси режадагидек эди, лекин мана бир неча ўйинлардан бери режамизни 100 фоиз амалга оширишга қийналамиз.

Сабаби оддий: стадионга биринчи бўлиб кириб келган одамлар ўзига "ёқиб қолган" рангни бошқа сектор ёки ён атрофидаги ўриндиқдан олиб бошқа жойга тагига "кўрпача" қилиб ўтириб олиши бўлмоқда. Хаттоки волонтерларимизнинг илтимослари ҳам ёрдам бермаяпти. Нима ҳам қилардик, ҳаракатда ва изланишларда давом этамиз.


- Мухлисларга Хитой билан ўйиндан олдин нима деган бўлардингиз?
- Рости бир нарса дейишга ҳам ҳайронман, биз мухлислар нима бўлганда ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Сабаби бизда бошқа ватан йўқ, битта терма жамоамиз ҳам битта! Айтишадику ота-она ва ватан танланмайди! Барчамиз жамоамизни бир тану, бир жон бўлиб қўллаб-қувватлайлик, ҳақиқий 12-ўйинчига айланайлик!

Агар яна шу чипталар масаласига келсак, мендан Ўзбекистон - Эрон учрашувига юзлаб яқинларим чипта сотиб олишга ёрдам сўрашганида уларга ёрдам бермадим, битта маслахат бердим холос: Ўйин бошланишига 20-30дақиқа қолганида стадионга келсангиз олиб сотарлардан ўз нархига оласиз, 10 дақиқа олдин эса хаттоки арзон ҳам оласиз, дедим.

Азиз мухлислар келинг барчамиз бирлашиб "улар"га қарши кучга айланайлик ва олиб сотарлардан умуман чипта олмайлик!

“Бир икки марта ўйинни твда кўрсак кўрибмиз ёки стадионга 10-20 дақиқа қолганида келиб чипталарни 50 фоиз арзон нархда сотсанг оламиз” дейлик. Ишонаман иккита ўйиндан кейин улар банкрот бўлишади!


Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика