Latest news

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  0 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  3 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  3 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  13 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Абдуқаххор Хожиакбаров: “Нефтчи”га мослашиш мен кутгандан ҳам осон кечмоқда” News

Абдуқаххор Хожиакбаров: “Нефтчи”га мослашиш мен кутгандан ҳам осон кечмоқда”

«Нефтчи» жамоаси биринчи даврадан сўнг қуйи поғоналарни эгаллаб турибди.
Аутсайдерлар қаторини тарк этиш мақсадида бош мураббий жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтирмоқда. Бир қанча ўртоқлик учрашувлари ташкил этилмокда. Бу ўйинларда Абдуқаххор Хожиакбаров ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. «Локомотив»га қарши учрашувдан сўнг футболчи билан боғланиб суҳбат уюштирдик.

- Салом Абдуқаххор. «Нефтчи» жамоасига сизни ким таклиф этди?
- Жамоа мураббийи Амет Мемет менга таклиф билан чиқди. Мен эса йўқ дея олмадим. Таклифни қабул қилдим.

- «Нефтчи»дан ташқари бошқа клублардан ҳам таклиф бўлгандир?
- Ҳа таклифлар бўлди. Олий лигамизниг уч клубидан таклиф булди. Буларнинг ичида «Нефтчи» варианти қизиқроқ туюлди.

- «Нефтчи» билан бир қанча ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиб келяпсиз. Жамоага мослашиш қандай кечяпти?

- Жамоага мослашиш мен кутгандан ҳам осон кечмоқда. Жамоадаги ички муҳит жуда аъло даражада.

- «Нефтчи» билан шартнома имзоладингизми?
- Шу кунларда жамоа билан расман шартнома имзолайман.

- Сиз билан бирга жамоага яна бир қанча ўйинчилар таклиф этилди. Улар хақида нима дея оласиз?
- Жамоага янги қўшилганлар ўзларини ҳар томонлама яхши кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. Барча ўйинчилар машғулотларда жон бериб тер тўкишяпти.

- «Нефтчи»ни мақсади жиддий кўринади. Тўғрими?
- Ҳа албатта. Иккинчи даврада жамоа юқори ўринлар учун курашади.

- Нима учун айнан «Нефтчи» вариантини танладингиз?
- Бу ерда аввал бирга ишлаган мураббийим Амет Мемет борлиги учун ва жамоа ўз олдига юксак мақсадларни қўйгани учун ҳам «Нефтчи»га ўтишга қарор қилдим.

- Жамоадаги рақобатдан чўчимаяпсизми?
- Йўқ. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Мен ҳеч қачон рақобатдан қўрқмайман.

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

- Сизга ҳам раҳмат.

Комилжон Икромов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика