Latest news

13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   2 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  4 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  3 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  5 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6 08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  5 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  17 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  11 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  32

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади" News

Абдумавлон Абдужалилов: "Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатли ҳисобланади"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин ўйин бўлишини билгандик. Қолаверса, ўз майдонимизда тўп тепаётганимиз учун қимматли очколарни қўлга киритишимиз муҳим эди. "Сурхон"нинг ҳозирги ишлари яхши бўлмаса-да, бошқа жамоаларда бўлгани сингари уларнинг ҳам ўз мақсадлари бўлиши табиий ҳол эди. Бугунги ғалабани мавсум аввалидаги йиғинларимиз меваси деб айтишимиз мумкин. Энг муҳими, чиройли футбол намойиш этган ҳолда ғалаба қозондик. 

Ғалаба чиройли кўринади, лекин унинг замирида ётган меҳнат машаққатлидир. Муваффақият бир ёки икки одамнинг иши эмас, балки жамоавий пухта тайёргарлик маҳсулидир.

Жамоанинг асосий таркибида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар сони 11 нафардан кўп. Ҳатто мураббийнинг ўзи ҳам буни бот-бот таъкидлайди. Футболчилар кўп бўлгани учун барчага имконият бериляпти. Дарвоза ёки бошқа чизиқда кимни майдонга тушириш-туширмаслик мураббийнинг танловидир. Захирадан майдонга тушаётганлар ҳам ўйинни кучайтирмоқда. 

Бевосита стадиондан қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳар доим биз билан бирга бўлишган, бирга бўлишсин. Биз ҳам ғалабалар билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди Абдужалилов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика