Latest news

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  22 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас" News

Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Бугунги ўйин яхши эмоциялар билан эсда қолди. Ўйин қийин ўтди, сабаби мағлубиятдан кейин шундай жараён бўлишини билардик. Энг муҳими, охиригача курашдик. Менимча, ғалабага ҳақли ўйин намойиш этдик. 

- Бугун ўйин давомида "Бунёдкор"да эҳтиёткорлик ҳаддан ортиқ кузатилди. Бунга сабаб нима?

- Бу охирги ўйин билан боғлиқ деб ўйлайман. Оддий ввазиятларда хатоларга йўл қўйгандик. Хато устида ишлаш деганда, уларни такрорламасак назарда тутилади. Ўйлашимча, рақиб жамоа ўйини бизнинг кутиш асносида қурилганди. Хато қилсак, қарши ҳужум ташкиллаштиришга уринишди. Уларга имконият бермаслик учун эҳтиёткор ўйин намойиш этишга мажбур бўлдик. 

- "Бухоро"ни "Бунёдкор" учун қулай рақиб дейишимиз мумкинми? Сабаби, Суперлигадаги икки ўйинда, қолаверса, кубок беллашувида "қалдирғочлар"нинг қўли баланд келди?

- Суперлигада ҳеч қайси жамоа бир-бирига қулай рақиб ҳисобланмайди, сабаби пешқадамлар оддий ўйинларда очко йўқотишмоқда. Охирги ўриндаги жамоалар юқори ўриндагилардан очко тортиб олишмоқда. "Бухоро" билан ўйинларимизни қарайдиган бўлса, икки ўйинда охирги дақиқаларда урилган голлар эвазига ғалаба қозондик. 3:0, 4:0 ҳисобларида ютқазган жамоани осон рақиб дейиш мумкиндир, "Бухоро"га нисбатан бу таърифни ишлатиб бўлмайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика