Latest news

10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  0 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  3 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  38 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  19 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик” News

Абдумалик Тошпўлатов: “Омадимиз келмагани туфайли рақибга имкониятни бой бердик”

Про-лиганинг 19-турида “Янгиер” ўз майдонида “Хоразм”га қарши майдонга тушди ҳамда 2:1 ҳисобида рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур учрашувдан сўнг янгиерликлар сардори Абдумалик Тошпўлатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун ўйин жуда қизиқарли бўлди, - дея сўз бошлади Тошпўлатов. Шу ўринда “Хоразм” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида бизда голли вазиятлар юзага келди. Бироқ омадимиз келмади. “Хоразм” эса қарши ҳужумларда яхши ўйнади ва имкониятларидан тўғри фойдаланиб, дарвозамизни икки маротаа ишғол қилди. Омадимиз келмагани туфайли бугун биз ютқазиб қўйдик.

- “Янгиер” барқарор ўйин намойиш қила олмаётганига нималар сабаб бўлмоқда?
- Таркибимизда ўзгаришлар юзага келди. Бу эса ўйин услубимизни ўзгаришига сабаб бўлди. Шу жиҳатлардан ўйин услубимизда пасайишлар кузатилмоқда.

- Мавсум бошланиши арафасида клуб олдига қандай вазифалар қўйилган эди? Эндиликдаги вазифалар нималардан иборат?
- Раҳбарият мавсум бошланиши арафасида Суперлигага йўлланма олиш вазифасини юклатганди. Мураббийлар ва футболчилар алмашинуви туфайли кўплаб очколарни бой бердик. Эндиликда эса имкон қадар ўз ўрнимизда қолиш учун курашмоқдамиз.

- Клубда ишлаб кетган мутахассислар хусусида нималарни айта оласиз?
- Ким ишлаган бўлса ҳам жамоага нимадир олиб киришга ҳаракат қилди. Шу ўринда мен Илдар Сакаев борасида гапирсам. У жамоамизга анча фойдаси тегди. Кучли мутахассис. Бу инсонга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Келгусидаги фаолиятига омад тилаб қоламан!

- Шартномангиз қачон якунига етади? Бошқа клублардан таклифлар бўлябдими?
- “Янгиер” билан шартномам шу йилнинг декабрь ойида якунланади. Олдимда бир нечта клублардан таклифлар бор. Ҳозирча бу қайси жамоалар эканлигини айта олмайман. Мавсумни якунлаб олаверайликчи, қолганини вақт кўрсатади.

- Бугунги кунда “Янгиер”нинг молиявий ҳолати қандай?
- Ўртача. Раҳбарият ютган ўйинларимиз учун мукофат пулларини бериб келмоқда. Маошларимиз бўйича секин-аста берилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика