Latest news

18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  0 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  0 18:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  10 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  26 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  2 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  14 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1

Абдумалик Ҳакимов: “Қувасойда “Навбаҳор” билан томошабоп ўйин бўлади” News

Абдумалик Ҳакимов: “Қувасойда “Навбаҳор” билан томошабоп ўйин бўлади”

19 март шанба куни Қувасой шаҳрида Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Цементчи” – “Навбаҳор” ўйини бўлиб ўтади.
Бўлажак учрашув олдидан мезбонлар устози Абдумалик Ҳакимовдан интервью олдик.

- Бошқарувингиздаги “Цементчи” жамоаси бу йил ҳисобидан илк расмий ўйинини олий лига вакили “Навбаҳор”га қарши ўтказади. Айтингчи бўлажак учрашувга тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?
- Гарчи шанба кунги рақибимиз олий лига жамоаси бўлсада, ўйинга бўлган тайёргарлик одатдагидек кечмоқда дейиш мумкин. Ҳар бир рақибга хурмат билан қараган холда, одатдагидек ҳозирлик кўрилади. Ўйлайманки Қувасойда “Навбаҳор” билан ўйин томошабоп руҳ остида кечади.  

- Наманганликларнинг сўнгги учрашувини кузатган бўлсангиз керак?
- Албатта, “Навбаҳор”нинг Фарғонада “Нефтчи” билан ўтказган учрашувини бевосита стадиондан туриб кузатиб бордик. Шундан сўнг ўзимизга яраша хулосага эга бўлдик. Рақиб кучли. Таркибида маҳоратли футболчилар жамланган. Ўйин борасида ҳам улар ёмон таассурот қолдирмади.

- Қувасойлик мухлислар қаршисида ўйнайсизлар. Йигитларни руҳлантириш қандай кечмоқда?
- Умид қиламанки футболчиларим уялтириб қўймайди ва шу куни стадионга келган мухлисларни ва раҳбариятни хурсанд қилишади.

- Ўйин олдидан муаммо йўқми?
- Биргина ҳимоячи Азамат Абдуллаевда жарохат бор. Қолган футболчилар эса ўйинга тайёр.

- Ўтган йили Кубок баҳсида “Олмалиқ”ни мағлуб этиб, ўзига яраша шов-шув уйғотгандинглар. Бу йил ҳам “Цементчи”дан мана шундай сенсация кутсак бўладими?
- Албатта. Менимча ҳар бир жамоа майдонга фақат ғалаба учун чиқади. Шу жумладан “Цементчи” ҳам Кубок баҳсларида имкон қадар узоқроққа боришни истайди. Қолганини эса вақт кўрсатади.

- Жамоангизнинг янги мавсумга тайёргалик ишларидан қониқиш хосил қилдингизми?
- Биз ишлаб чиққан режамиздаги барча юмушларни амалга ошира олдик. Асосан ўз қароргоҳимизда йиғин ўтказдик. Бу орада кўплаб назорат учрашувларида ва Фарғона ҳоким кубоги турнирида иштирок этдик.

- Селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа, селекция ишларини якунладик. Сафимизни кучайтириш мумкин бўлган йигитларни қўшиб олдик. Энди асосий эътибор жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратилади.

- Таркибдаги ўзгаришлар борасида бизга сиздан бошқа ҳеч ким аниқ маълумот бера олмаса керак. Шу боис бу борада ўзингиз тўхталиб ўтсангиз мақсадга мувофиқ бўларди.
- Таркибда эътиборга молик ўзгаришлар юз берганини айтишим жоиз. Дастлаб ўтган мавсум “Цементчи” шарафини ҳимоя қилган ва бу йил бошқа жамоага ўтиб кетганларга тўхталиб ўтсам. Тўрт нафар асосий ўйинчиларимиз олий лига клублари сафига бориб қўшилди. Булар – Фарруҳ Турдалиев “Шўртан”га, Элёр Акбаров билан Нодирхон Камолов “Қизилқум”га, Азизхон Ибрагимов эса “Қўқон-1912” билан шартнома имзолади. “Нефтчи”дан ижара асосида келган Жаҳонгир Дадабоев эса биринчи лига вакили “УзДонгЖу”га кетди. Энди сафимизга келиб қўшилганларга тўхталсам. Дарвозабонлар Элдор Исабоев билан Илҳом Жуманов, ҳимоячилар Оқилжон Маҳмудов, Азиз Маткаримов, Азамат Абдуллаев, ярим ҳимоячилар Шукур Жумабоев, Муҳаммадсултон Фозилов, Сардор Сотволдиев, ҳужумчилар – Абдураззоқ Жўраев, Нурлибек Таласбоев. Шунингдек яна бир қатор маҳаллий ёш футболчиларни сафимизга қўшиб олдик. Ўйлайманки трансфер ойнасида фойдали харидларни амалга оширдик.   

- Ўтган мавсум бир нечта футболчиларни ижара асосида олгандинглар. Бу йил ҳам шундай холат такрорландими?
- Йўқ, бу йил ҳеч бир футболчини ижарага олмадик.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика