Latest news

21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  26 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9

Абдумалик Абдуллаев: «Динамо»да жуда аҳил жамоа йиғилган» News

Абдумалик Абдуллаев: «Динамо»да жуда аҳил жамоа йиғилган»

Олий Лига 2-тур доирасидаги «Динамо» - «Шўртан» (3:0) учрашувидан кейин гол муаллифи бўлган Самарқанд жамоаси ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Муҳим ўйинда ажойиб ғалабага эришганимиздан жуда хурсандмиз. Бизни қўллаб-қувватлаётган барча мухлисларимиз ва клуб раҳбариятига ҳам раҳмат. Бугун минглаб ишқибозларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонмасак бўлмасди. «Металлург» билан ўйиндан кейин «Шўртан» билан баҳсга ҳам яхши тайёргарлик кўришга интилдик. Мураббийлар штаби жамоани яхши тайёрлай олди.

- «Динамо»нинг кутилмаган омадли стартининг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?


- Тўғри жамоамиз таркиби йиғилганига ҳали кўп бўлмади. Лекин «Динамо»да жуда аҳил жамоа йиғилган. Барча бир-бирини қўллаб-қувватлашга интилаяпти. Барчамиз мухлисларимизни хурсанд этиш учун катта иштиёқда ҳаракат қилаяпмиз. Мураббийлар бизга ишонаётган экан, шунга яраша жавоб беришга интилаяпмиз.

- «Металлург»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб, иккинчи гол киритилишига сабабчи бўлган эдингиз. Бугун ҳам захирадан майдонга тушиб, 3-голни киритдингиз. Бу мураббийлар кўрсатмасими?


- Худди шундай, ўйиндан олдин Илҳом ака Шарипов иккинчи бўлимда майдонга тушиб, ҳужумкорликни оширишим лозимлигини айтгандилар. Жарима тўпи узатилгач, вазиятдан фойдаланиб гол урдим. Олдинда бизни яна қийин ўйинлар кутиб турибди. Мухлислар мана шундай қўллаб-қувватлаб туришса, кейинги турда «Пахтакор»га қарши баҳсда ҳам камида дуранг натижа учун ҳаракат қиламиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика