Latest news

20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  0 20:00Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК (матнли трансляция)  7 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  1 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  6 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  13 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2

Абдумалик Абдуллaев: "Бухоро"ни мағлуб этишимиз шарт" News

Абдумалик Абдуллaев: "Бухоро"ни мағлуб этишимиз шарт"

Олий лиганинг навбатдаги турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.

Айни пайтда "лочинлар" мусобақа жадвалида 22 очко билан 13-поғонани эгаллаб турибди. Қуйидаги уч жамоа имкон қадар "Навбаҳор"га яқинлашишга уринмоқда. Олдиндаги учрашувда Наманган жамоасини фақат ғалаба қаноатлантиради. Жамоа ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаевнинг "Бухоро"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан қизиқдик.

- Олдинда бизни ўта муҳим ҳамда қийин учрашув кутиб турибди, - деб гап бошлади форвард.

- "Бухоро" яхши шаклланган жамоа. Биринчи давра "Андижон"да сафида ўйнаб юрган кезларида Бухорода жуда қийин бўлганди ва жамоамиз йирик мағлубиятга учраганди. Тўғри, Бухорода бу жамоага қарши ўйнаш жуда мушкул. Лекин биз ўз майдонимизда ўйнаймиз. Сўнгги ўйинларда меҳмонда ҳам, ўз уйимизда ҳам очколарни бой бериб қўйдик. Энди йўқотилган очколарни қоплашимиз лозим. Шу ўринда мухлисларимизни яна ўйингоҳга чорлаб қолардим. Наманганда яна иккита ўйинимиз қолди, холос. Шу боис икки учрашувда ҳам максимал натижага эришишимиз шарт, акс ҳолда ўта қийин вазиятга тушиб қоламиз, - дейди Абдуллаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика