Latest news

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  3 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  3 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  4 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  28 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Абдумалик Абдуллаев: “Андижон” ҳар қандай ўйинда фақат ғалаба учун ўйнайди” News

Абдумалик Абдуллаев: “Андижон” ҳар қандай ўйинда фақат ғалаба учун ўйнайди”

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқич жавоб ўйинлари бўлиб ўтади.

Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида “Андижон” –  “Қизилқум” учрашуви соат 17:00да старт олади. Бўлажак баҳс олдидан “бургутлар”нинг  тезкор футболчиси Абдумалик Абдуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Кубок ўйинида ҳам жамоамиз имкон қадар ўз олдига узоқроққа боришни мақсад қилиб қўйган. Шу боис “Қизилқум”га қарши баҳс ҳам биз учун ниҳоятда муҳимдир. Айниқса ўз ишқибозларимиз кўз ўнгида фақат ғалаба учун ўйнашимиз керак. Буни яхши тушуниб турибмиз. Насиб қилса бугун кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритамиз.

- “Қизилқум”олий лиганинг ўртамиёна жамоаларидан бири. Рақибни ҳурмат қиламиз. Жавоб ўйини олдидан жуда яхши имкониятга эгамиз. Дастлабки учрашувда сафарда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Аммо шунга қарамай биз жавоб учрашувига жиддий қарадик ва юқори даражада тайёргарлик кўрдик. Яқинда чемпионат доирасида Навоийда ушбу рақибимизга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Энди биз ҳам бунга муносиб равишда жавоб қайтаришимиз лозим.   

- Майдонга тушишга тайёрман. Агарда мураббийлар ишонч билдирса, берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, жамоамга фойда келтиришга харакат қиламан. Насиб қилса бугун жорий мавсумдаги голларим сонини очаман – дейди Абдумалик Абдуллаев.

"Андижон" матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика