Latest news

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  311 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Абдулла Абдуллаев: "Швеция билан баҳсда билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун ҳаракат қилдим" News

Абдулла Абдуллаев: "Швеция билан баҳсда билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун ҳаракат қилдим"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Швеция билан кечган ўртоқлик баҳсида Абдулла Абдуллаевни асосий таркибда майдонга туширди.

Айтиш керак, Абдулла ушбу баҳсда майдонда ёмон ҳаракат қилмади. Буни футболчининг ўзи ҳам таъкидлаб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Швеция билан ўйин жуда ажойиб тарзда кечди. Бош мураббийнинг берган ҳар бир кўрсатмасига асосан ҳаракат қилдик. Рақибимиз жуда кучли эди ва шу сабабли ўз услубимизда ҳам шунга яраша ўзгаришлар бўлди. Умуман олганда, Швеция билан баҳс қизиқарли кечди.

Швеция таркиби борасида

- Рақибимиз бу ўйинга аралаш таркибни майдонга туширса ҳам, улар кучли эди. Швецияда тенг кучли футболчилар борлиги кўзга ташланди.

Кўрсатган ўйини тўғрисида

- Билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун ҳаракат қилдим. Қандай ўйин намойиш қилганимга бош мураббий баҳо беради. Албатта, камчиликлар бўлди. Мана шундай жамоага қарши баҳслар футболни янада тарбиялайди. Бу ўйин менга катта мактаб бўлди.


Rating: -35   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика