Latest news

14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  2 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  0 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  17 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  6 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  6 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  20 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  17 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19

Абдулла Абдуллаев: “Бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш осон бўлмади” News

Абдулла Абдуллаев: “Бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш осон бўлмади”

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди.

Беллашувни тўлиқ ўз назоратида ўтказган “қалдирғочлар” кичик 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди ва муҳим уч очкога эга чиқди. Учрашувдан сўнг эса захирадан майдонга тушган ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаевнинг фикр ва мулоҳазалари билан қизиқдик.

“Қалбан бизни қўллаб- қувватлаб турган мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Анча вақтдан кейин ўтказилган биринчи расмий ўйин учун ҳаракатларимиз чакки чиқмади деб ўйлайман. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз ва ўзимизнинг энг яхши учрашувларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Албатта, бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш осон бўлмади. Аммо, кўникиб боришга мажбурмиз. Муҳими устунлик ва тўп назорати биз томонда бўлди. Ҳақли равишда ғалабага эришдик. “Қўқон-1912” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Сўнги дақиқалар яқинлашгани сари босимни оширдик. Рестартдаги ғалаба жамоамизнинг кайфиятига ижобий таъсир қилиши аниқ. Тўғри, голга тортадиган вазиятлар яратдик. Тезкор гол уриб ҳисобни очишимиз ҳам мумкин эди. Жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегди. Кўпроқ тўп киритиб ҳисобни йирик кўринишга келтиришга уриндик. Асосийси уч очкони ўзимизники қилдик”,- дейди Абдулла Абдуллаев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика