Latest news

17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  17 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34

Абдулазизхон Абдурашидов: "Бунёдкор" билан ўйинда "Турон"нинг ғалабасиз сериясига барҳам бера оламиз" News

Абдулазизхон Абдурашидов: "Бунёдкор" билан ўйинда "Турон"нинг ғалабасиз сериясига барҳам бера оламиз"

Багуслав Баниак бошчилигидаги "Турон" жамоаси бугун Тошкент йиғинидан ўрин олган "Қизилқум" билан ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди (2:1).

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг ёш футболчиларидан бири Абдулазизхон Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.

"Тўғри, Суперлигадаги ҳолатимизни яхши, деб бўлмайди. Лекин вазиятни ўнглашга интилмоқдамиз. Танаффусда камчиликлар, ўйинимиздаги хатолар устида ишлаш жараёни кетмоқда. Биринчи давранинг қолган тўртта ўйинида натижаларимиз яхши бўлади, деган умиддаман. 

Ҳозиргача иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Жамоамизнинг тактикасида ўзгариш бўляпти. Буёғига икки ҳужумчи билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Мазкур ўзгариш бўлажак учрашувларда самара беришига аминман. 

Ғалабасиз серия қачон тугайди?  "Бунёдкор" билан ўйинда бор кучимиз билан тўп тепамиз. Ушбу учрашувда ютуқни ўзимизники қилиб, жамоанинг ғалабасиз сериясига барҳам бера оламиз. Биринчи давранинг сўнгги тўртта ўйинида фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Абдулазизхон Абдурашидов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика