Latest news

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  13 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  15 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Абдул Азиз Юсупов: "Локомотив"дан таклиф тушганида кўп ўйлаб ўтирмадим" News

Абдул Азиз Юсупов: "Локомотив"дан таклиф тушганида кўп ўйлаб ўтирмадим"

Янги мавсум арафасида "Локомотив" таркибига бир нечта янги футболчи келиб қўшилди.

Шулардан бири ўтган йилни "Сурхон"да ўтказган Абдул Азиз Юсупов. Ҳужумчи "Локо" футболчиси сифатида клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди. 

- Абдул Азиз, "Локомотив" оиласига хуш келибсиз! Бу жамоага ўтиш қандай юз берди?

- Мавсум якунига етгач, бир нечта клублардан таклиф тушди. Мен эса "Локомотив" вариантини танладим. Чунки "Локо" уч бор Ўзбекистон чемпиони бўлган ҳамда ҳар йили Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиб келади. Менда ҳам ОЧЛда тўп тепиш истаги кучли эди, шу боис "Локо"ни танладим. 

- Таклиф бўлиши билан тез қарор қабул қилдингизми? 

- "Локомотив"дек кучли жамоадан таклиф тушганида кўп ўйлаб ўтирмайсиз. Жуда кўп футболчилар шу жамоада ўйнашни хоҳлайди. Чунки барибир кучли ва профессионал клуб. Қолаверса бу жамоага ўтишимда олдин бирга ўйнаган дўстларим Жамшид Искандеров билан Даврон Ҳошимовнинг борлиги катта роль ўйнади. 

- Туғилган кунингизни нишонлаш Абу Дабидаги йиғинга тўғри келди. Олдин ҳам четда нишонлаганмисиз? 

- Бир марта шундай бўлганди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан Дубайда нишонлагандим. Бу йил иккинчи бор такрорланди. 

- Абу Даби йиғини қандай ўтяпти? 

- Таассуротлар зўр. Меҳмонхонадаги шароит, майдон, хуллас ҳаммаси жойида ва машғулот ўтказишда ҳеч қандай камчилик кўринмаяпти. Машғулотлар яхши бўляпти, ҳамма тиним билмай меҳнат қиляпти. Бошида бироз қийин бўлди, лекин йиғинда ҳеч кимга осон бўлмаган, буни ҳамма билади. Машғулотлар пайтида асосий эътибор жисмоний ҳолатни тиклаш ва тактикага бериляпти. Фақат югуриш билан футбол ўйнаб бўлмайди, ақл билан ўйнаш керак. Мураббийлар бизга ҳар томонлама ўргатишяпти. 

- Ўтган йил "Сурхон" таркибида Суперлигада 8та гол урдингиз. Бу йил ният қандай? 

- Ўтган йил кўпроқ урсам ҳам бўларди. Лекин баъзи вазиятларда омад келмади. Албатта, мен ҳам бошқа ҳужумчилар каби кўп гол урсам дейман. Насиб қилса бу мавсум "Локомотив"да кўпроқ тўп киритаман. 

- Сизнингча, 21 январь куни бўлиб ўтадиган "Истиқлол"га қарши баҳс (ОЧЛ плей-офф) қандай кечади? 

- Ҳар икки жамоага қийин бўлади деб ўйлайман, чунки бу пайт бизда ҳам, уларда ҳам мавсум бошланмаган бўлади. Ҳозир бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилган ва ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйин бошидаги ҳаяжонни тезроқ енгиб олсак қолгани осон кечади деб ўйлайман.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика