Latest news

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Абдужамол Исроилов: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман” News

Абдужамол Исроилов: “Нефтчи”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман”

Яқинда Ўзбекистон ёшлар U-22 терма жамоаси сафидан “Нефтчи” ихтиёрига етиб келган Абдужамол Исроилов айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Куни кеча футболчи “Қўқон-1912″га (3:1) қарши ўртоқлик беллашувида майдонга тушди ва мазкур ўйинда гол уришга ҳам эришди. Баҳсдан сўнг Исроилов билан суҳбатлашдик.

– Абдужамол, биринчи ўринда терма жамоамиз билан биргаликда Осиё чемпионатига йўлланма олганингиз билан табриклайман. Турнир тафсилотлари билан ўртоқлашсангиз?  

– Табрик учун раҳмат. БААда қизиқарли турнир бўлди. Шу билан биргаликда қийин ва мураккаб беллашувларда иштирок этдик. Саралашда қатнашган хар бир жамоа турнирга юқори тайёргарлик билан келгани билиниб турарди. Эришган натижамизда мураббийларимизнинг ҳиссаси катта бўлди.  Уларнинг тўғри тактика танлай олиши муҳим аҳамият касб этди. Шунингдек бир жамоа бўлиб хамжиҳатликда ҳаракат қилдик.


– Яна Сизни “Нефтчи”да кўриб турганимиздан хурсандмиз. Тошкент йиғин қандай кечмоқда ?

– Машғулотларга қўшилганимга ҳали кўп бўлгани йўқ. Барчаси профессиоанал даражада йўлга қўйилган. Ҳамма қатори таркибдаги янги футболчилар ҳам қаттиқ тер тўкиб меҳнат қилишмоқда. Тажрибали ижрочилар эканлигини кўриниб турибди.

– Иккинчи даврадан нималар кутяпсиз ?

– Иккинчи даврада “Нефтчи”ни юқори ўринлар учун курашишида ёрдам бермоқчиман. Фарғонада футболга бўлган меҳр барибир бошқача!  Мухлислар хар доим ўз севимли клубидан ғалаба кутади. Биз ҳам иккинчи даврадан яхши натижалар қайд этиб, “Нефтчи” мухлисларини хурсанд этмоқчимиз.


Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика