Latest news

11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  3 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  6 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  2 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  10 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0

Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди" News

Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди"

Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаев терма жамоамизнинг бугунги машғулотида ОАВ вакилларига интервью берди.

- Авваламбор кечаги ғалаба билан барчани табриклайман. Муҳим учрашувда керакли натижага эришдик. Бундай босқичда ҳеч қандай хато ва камчиликлар кечирилмайди. Энг асосийси уч очкони қўлга киритдик. Учрашув қийин бўлди. КХДР ҳам осон мағлуб этиладиган жамоа эмас эканлигини билардик. Ҳозирги кунда ҳеч кимни осонгина мағлуб этиб бўлмайди.

- Қирғизистонга қарши учрашувга тайёргарликни бошладингизларми?

- Бугун кўпроқ тикланишга урғу берамиз. Кейинги рақибимизни ўрганишни бошлаймиз. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Кеча қирғизлар Эронга қарши муносиб ўйин намойиш этишди. Гуруҳимизда осон рақибнинг ўзи йўқ.

- Бош мураббийимиз кеча жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммоларга дуч келяпмиз деб айтди. Жисмоний жиҳатдан тайёргарлик қандай кечмоқда?

- Футболчилар бунга кўникиб кетишган. Тўғри, бироз қийинроқ бўлиши мумкин, айниқса парвоздан кейинги жараён. Ҳозир яна уч вақтимиз бор. Шу вақт ичида тайёр бўлиб олишимиз керак.

- Сўнгги маротаба Қирғизистон терма жамоаси билан Осиё кубогидан олдинги йиғинда назорат ўйинини ўтказган эдик. Шу вақт ичида рақиб қанчалик ўзгарган бўлиши мумкин?

- 7 ой ҳам анча катта муддат. Рақибимиз жисмоний ва тактик томонлама кучайган деб ўйлайман.

- Кеча гуруҳимиздаги бошқа жамоалар қайд этган натижалар ҳақида гапириб ўтсангиз. Қатар - БАА учрашуви кўпчиликнинг эътиборини тортди.

- Осон рақиб йўқ эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Кеча Жанубий Корея Фаластинни мағлуб эта олмади, Баҳрайн Австралияни мағлуб этиб қўйди. Ҳозирги кунда ўйинга яхши ёндашмасангиз, ҳар қандай рақибга ютқазиб қўйиш мумкин.




Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика