Аббос Файзуллаев: "Бу ҳали узоқ бир йўлнинг бошланиши" News

Аббос Файзуллаев: "Бу ҳали узоқ бир йўлнинг бошланиши"

Бу мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушган ёш футболчи Аббос Файзуллаев кеча "Ёш юлдуз" совринига муносиб кўрилди.

Мукофотни эса футболимиз афсонаси Миржалол Қосимов топширди. Тақдирлашдан сўнг Аббос Файзуллаевнинг фикрларини тингладик. 


"Ўзбек футболи афсонасидан бундай совринни қабул қилиб олиш катта шараф. Чунки ҳамма уларнинг қандай футболчи бўлганликларини яхши билади. Шу онда ичимдан ажойиб ҳиссиётлар ўтди. Бу совринни олганимдан кейин менда янада кўпроқ масъулият пайдо бўлди. Эндиликда янада кўпроқ меҳнат қилишим керак. Ўйинимни кучайтиришим шарт. Бу узоқ бир йўлнинг бошланиши, деб ўйлайман.

Биринчи бўлиб ота-онам ва яқинларим табриклашди. Уларга ва жамоадошларимга катта раҳмат айтиб қоламан", - дейди Аббос Файзуллаев

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика