Latest news

23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  0 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15

Аббос Файзуллаев: "БАА аэропортларида мухлислар ва журналистлар ушлаб қолинаётгани — ёқимсиз ҳолат" News

Аббос Файзуллаев: "БАА аэропортларида мухлислар ва журналистлар ушлаб қолинаётгани — ёқимсиз ҳолат"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев Дубайда Championat.asia сайти учун эксклюзив интервью берди.

Фото  Аббосбек Файзуллаев БААга етиб келди

"Россиядаги биринчи совринимни қўлга киритганимдан хурсандман. Финал баҳсидан сўнг терма жамоамизда муҳим ўйин бор. Энди шу баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак. Ўзбек футболи тарихидаги энг муҳим учрашувлардан бири. Биз вазифани бажаришимиз керак".

- Шаржа ва Абу-Дабидаги аэропортларда мухлислар ва журналистларни ушлаб қолишмоқда. Буни футболчилар ҳис этиб турибдими?

- Бу ҳақда интернетдан ўқидим. Ёқимсиз ҳолат, аммо бу бизга ҳеч қандай таъсир қилмаслиги керак. Барчаси майдонда ҳал бўлади. Мухлисларимиз стадионда кўпроқ бўлгани яхши. Уларни мағлуб этсак, уларга икки баробар алам қилади.

- Кубок финалидан сўнг ҳам терма жамоанинг БААга қарши ўйини ҳақида гапирдингиз. Нима деб ўйлайсиз, БААга қарши учрашув қанчалик қийин кечиши мумкин? 

- Ҳар бир ўйин қийин кечади. Саралашда осон ўйиннинг ўзи йўқ.  Бироқ ўйин ҳақида кўп ўйлаб юбориш ва “перенастрой” қилиш ҳам керак эмас. Жўда кўп ўйлаб юборсак, ўйинимизга таъсир қилиши мумкин.  Шунчаки вазифани бажариш керак холос.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика