Latest news

20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  0 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  1 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  13 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  6 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  6 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  6 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2 15:30Трансфер анатомияси  0

А Серия қайтмоқда: 8-тур превьюси News

А Серия қайтмоқда: 8-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги тури старт олади.

"Наполи" - "Торино"

Неаполь шарафини ҳимоя қилувчи клуб сафида жароҳат олганлар етарлича топилади. Лозано ва Осимхен ҳамон тикланиш жараёнини бошдан ўтказишмоқда, Политано ҳам бу турга қайтиб улгурмаса керак. Зербинга имконият берилса керак. Бу ҳолат айниқса Распадорининг терма ўйинидан кейин чарчаган бўлиши билан анча реаллашмоқда. Шунингдек, ҳужумда Симеоне ҳам илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилса керак. 

"Торино"да Риччи ва Войвод жамоасига аниқ ёрдам бера олмайди. Алексей Миранчук захирадан майдонга туширилса ажаб эмас. Радоньични эса яна асосий таркибда кўришимиз эҳтимоли юқори.

Ўтган сафар "Наполи" 1-0 ҳисобида зафар қучган. Бўлажак баҳсда ҳам фаворит айнан "Наполи". Чиндан ҳам "Торино" охирги вақтларда ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Қўшимчасига "Наполи" билан ўйин Неаполда бўлиб ўтади.


"Интер" - "Рома"

Симоне Индзагини ҳам таркиб, ҳам жамоаси ўйини борасида муаммоларга дуч келмоқда. Чалханоглу жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ, Лукакунинг майдонга тушиши эса катта сўроқ остида. Футболчининг ўзи сафга қайтишга ваъда берган ва астойдил бунинг учун ҳаракат қилмоқда. Аммо шифокорлар ҳозирча якуний жавоб беришмади. Бундай ҳолатда асосий таркибда "Рома"нинг собиқ футболчилари Мхитарян ва Жекони асосий таркибда кўришимиз мумкин. Шунингдек, Брозовичнинг жароҳатини ҳам унутмаслик зарур. 

"Рома" таркиби ҳақида гапирадиган бўлсак, Пеллегрини сафга қайтган. Дибала ҳам зарурат туғилса, майдонга тушиши мумкин, балки иккинчи бўлимда. Лекин Кумбула ва Эл-Шаарави ҳамон лазаретда.

Жамоаларнинг охирги учрашуви айнан Миланда бўлиб ўтган ва "Интер" 3-1 ҳисобида ғолиб бўлган. Бу сафар ҳам "Интер" фаворит сифатида қаралмоқда. Мутахассислар Симоне Индзаги терма жамоалар ўйини сабабли юзага келган танаффусда нимадир ўйлаб топа олганига ишониншмоқда.


"Эмполи" - "Милан"

Умуман олганда Эмполи шаҳри жамоасининг таркиб билан муаммолари кўп эмас. Шундоқ ҳам анчадан буён лазаретда бўлган Тонелли бу сафар ҳам жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Бальданзи ва Дестронинг иштироки сўроқ остида. Аммо Ламмерс яхши формада, айнан у ҳужумда Сатриано билан жуфтликда ҳаракат қилиши кутилмоқда. 

"Милан"да эса таркиб билан вазият жиддийроқ. Калабрия ва Меньян, Тео жароҳатланган, Крунич сафга қайтиб улгуриши ҳам аниқ эмас. Дисквалификация муддатини ўтаб бўлган Леао таркибга қайтиши жамоа мухлислари учун қувончли хабар.

Сўнгги бор ушбу клублар Миланда рўбаро келган ва беллашув анчагина муросасиз руҳда ўтиб, "қизил-қоралар" Калюлюнинг голи эвазига оғир ғалабани тантана қилишган. Таркибдаги муаммоларига қарамай, мутахассислар бу сафар ҳам "Милан"га яққол устунликни беришмоқда. "Эмполи"га ўз уйида ҳам жуда оғир бўлади.


"Аталанта" - "Фиорентина"

Гасперини жароҳатлардан азият чекишда давом этади. Мураббийга ҳозир ҳеч ким ҳавас қилмаётган бўлса ажаб эмас. Компейнерс, Заппакоста ва Муссо жароҳатланган ва бу ҳали олдинроқ сафдан чиққан Жимсити, Демираль, Паломино ва Сапатасиз. Околини ҳам, Скальвинини ҳам ҳимоя чизиғида чизиғида ҳаракат қилса керак. 

"Фиорентина"да ҳам бу борада ҳаммаси жойида деб бўлмайди. Голлини ҳамон сафга қайтганича йўқ, шунингдек, Миленкович, Додо ва Кастровилли ҳам лазаретда. Ярим ҳимояда Амрабатнинг жамоага ёрдам бера олиши катта сўроқ остида қолмоқда. Аммо Барак сафга ва ажойиб ҳолатда, ваҳоланки, у ҳам бу беллашувни ўтказиб юбориши мумкин эди. 

Аввалги сафар "Фиорентина" ўз уйида 1-0 ҳисобида зафар қучганди. Шундай бўлсада, бўлажак баҳс олдидан фаворит "Аталанта". "Бергмасклар" етакчилар қаторида бормоқда ва жароҳатлар кўплигига қарамай, бу турда ҳам Гасперини жамоасидан ғалаба кутилмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам меҳмонларга осон бўлмаслиги аниқ.


"Ювентус" - "Болонья" 

Дисквалификациядан Миликнинг қайтиши Аллегрини учун ажойиб янгилик. Бироқ худди шу сабаб билан Ди Мария бу турни ўтказиб юборишга мажбур. Алекс Сандро ва Миреттининг бу баҳсда иштирок этиши номаълумлигича қолмоқда. 

"Болонья" ҳақида гапирадиган бўлсак, Тиаго Мотта жамоаси бу ўйинга деярли оптимал ҳолатда етиб келмоқда. "Россоблю" сафида фақатгина Сумароги ўйинни ўтказиб юборади. Сансоне эса ҳеч бўлмаса баҳснинг маълум бир қисмида жамоасига ёрдам бера олади. 

Ушбу жамоаларнинг ўтган сафарги тўқнашувида 1-1 ҳисоби қайд этилган. Ҳозир "Ювентус" табиийки яққол фаворит. Клуб омадсиз даврига айнан шу ўйин орқали нуқта қўйишга астойдил ҳаракат қилиши аниқ. Назаримизда, туринликлар буни уддалай олишади. "Болонья" даража бобида ҳам, жамоаларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб ҳам рақиби билан тенглаша олмайди.


Сергей Румянцев 

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика