Latest news

13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  0 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  1 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  2 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  2 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  5 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  3 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3

А Серия. Превью. Бугун ЕЧЛда омади чопмаган "Интер" ва "Ювентус" ўйнайди News

А Серия. Превью. Бугун ЕЧЛда омади чопмаган "Интер" ва "Ювентус" ўйнайди

Турнинг дастлабки ўйинларида гуруҳда қолиб кетган "Интер" ва кутилмаганда "Янг Бойз"га имкониятни бой берган "Ювентус" ўз учрашувларини ўтказади.

"Интер" — "Удинезе"

"Нерадзурри"нинг охирги натижалари шуни кўрсатяптики, бу мавсум ҳам декабрь ойи жамоа учун қийин ўтмоқда. Чемпионлар Лигасида "Интер"дан "ПСВ"ни енгиш (1:1) ва гуруҳнинг иккинчи ўйинида "шпорлар" очко йўқотиши талаб этиларди. "Интер" нима қилди, ўз майдонида дуранг ўйнади ва "Наполи"га қўшилиб Европа Лигасига равона бўлди. Ўтган турда миланликлар "Ювентус"га имкониятни бой беришди (0:1). Энди Лучано Спалетти шогирдлари биринчи ўриндан 14 очко ортда қолмоқда, "Наполи" эса 6 очкога илгарилаб кетган. Охирги етти учрашувда "Интер" бор йўғи бир марта зафар қучди - ноябрь ойида "Фрозиноне" тасли этилганди (3:0). Календарь борасида ҳам жамоага хавас қилиб бўлмайди, "Барселона", "Ювентус", "Рома" ва қатор кучли рақибларга қарши ўйинлар ортда қолган бўлсада, олдинда "Наполи" кутиб турибди.

Меҳмонлар ўтган турда "Аталанта"га қаршилик кўрсатмоқчи бўлишди (1:3), аммо рақиб кучлилик қилди. Жамоага Николанинг келиши билан "Удинезе" ўйини дарров ўзгарди. Сўнгги уч ўйинда 4 очко, айнан улар туфайли жамоа хавфли зонадан тепароқда. "Удинезе" 17-ўринда ва хавфли зонадан икки очколик фарқ. Агар жамоа Б Серияга тушиб кетишни истамаса, очко тўплаш зарур. "Интер"га ҳам ғалаба зарур. Оғир ва омадсиз учрашувлардан кейин жамоадаги ички муҳит ва футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини қайтариш, ҳамда Лучано Спаллетти келажаги учун ҳам ҳаракат қилиш керак.


"Торино" — "Ювентус"

"Делла Моле дербиси" – бу доимо қизиқ учрашув демакдир. Италияда "Ювентус" гегемонга айланган бўлсада, туриннинг икки жамоаси кураши зерикарли ўтмаслиги аниқ. Ушбу тўқнашув тарихида 187 ўйин бор бўлиб, табиийки устунлик "Юве" томонда. "Зебралар" мамлакат чемпионатидаги барча рекордларни кетма-кет янгилаб ётибди. Жамоа ички чемпионатда ҳали бирор марта имкониятни бой бермади ва 43 очко тўплади. Ҳафта ўртасида туринликлар Чемпионлар Лигасида мағлубиятга учради ва мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди. "Янг Бойз" (1:2)гача Аллегри шогирдлари "Манчестер Юнайтед" (1:2) билан учрашувда имкониятни бой беришганди. Қизиғи, бу икки мағлубият ҳам клубга гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашига тўсқинлик қила олмади. Чемпионатда қаторасига 5 ғалаба ва бор йўғи 1та ўтказиб юборилган гол – "Интер"(1:0), "Фиорентина" (3:0), СПАЛ (2:0), "Милан" (2:0) ва "Кальяри" (2:1).

"Буқалар" ортиқча шовқинсиз олти ўринга чиқиб олишди. Ўтган турда жамоа Миландан бир очко олиб қайтди (0:0). Жамоа ушбу мавсумда ажойиб бир натижага эга. Бундай ҳолат билан Италияда фақатгина "Ювентус" ва "Торино" мақтана олади. Ушбу икки жамоа меҳмонда бирор марта ҳам мағлуб бўлганича йўқ. Уйда "буқалар" 7 турда 3 марта ютқазишди, натижада 10 очкогина ишлаб олинди. Таркиб борасида "Торино" кўпчилик билан беллаша олади ва исмларга қарасак, жамоа еврокубокларга йўлланма учун кураша олади. Барчаси жамоанинг ўзига боғлиқ, аммо ҳозирча уларга стабиллик етишмаяпти.

"Торино" бугунги "Ювентус"га чинакамига бош оғриқ бўлиши мушкул вазифа. "Юве"нинг ЕЧЛдаги мағлубият аксинча "Торино" зарарига ишлаши ва Аллегри шогирдлари аламларини бугунги рақибдан олишлари ҳам ҳеч гап эмас. Ўзаро ўйинларнинг охирги 10 тасининг 8 тасида "кекса синьора" ғолиб бўлган. "Торино"нинг ягона ғалабаси 2015 йилда қайд этилганди. Бу учрашув дерби мақомида бўлсада, "Ювентус" яққол фаворитлигини ҳеч ким инкор этмаса керак.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика