Latest news

18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  11 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  11 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   21

А Серия. Жамоа сардори ғалаба тўпини киритди. "Парма" – "Ювентус" 0:1 News

А Серия. Жамоа сардори ғалаба тўпини киритди. "Парма" – "Ювентус" 0:1

А Сериянинг янги мавсумда дастлабки учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ушбу беллашувнинг 21-дақиқасида Жоржио Кьеллини томонидан киритилган гол ягона бўлиб қолди. Роналдунинг голи эса VAR қарорига кўра бекор қилинди. Шу тариқа, амалдаги А Серия ғолиби мавсумни кичик ҳисобда, лекин муҳим ғалаба билан бошлади.

Parma Calcio 1913

Serie A . Round 1

24/08/2019, 21:00

1
:
0
Finished

Juventus

Giorgio Chiellini - 21'

Stadium: Stadio Ennio Tardini, 20073 spectators

Referee: Fabio Maresca

45'
90'
27'  Dejan Kulusevski
45'  Hernani
57'  Dejan Kulusevski (Luca Siligardi)
77'  Gaston Brugman (Alberto Grassi)
85'  Antonino Barilla (Yann Karamoh)
21'  Giorgio Chiellini
34'  Cristiano Ronaldo
53'  Sami Khedira
63'  Sami Khedira (Adrien Rabiot)
71'  Douglas Costa (Juan Cuadrado)
83'  Gonzalo Higuain (Federico Bernardeschi)
88'  Federico Bernardeschi
90'  Miralem Pjanic


Парма – Ювентус 0:1 (0:1, 0:0)

24 август, 21:00, «Эннио Тардини»

Гол: 21, Кьеллини - 0:1.

Парма – Сепе, Иакапони, Инглезе, Эрнани, Бругман (77, Грасси), Лаурини, Барилья (85, Карамох), Бруно Алвеш, Жервиньо, Гаглиоло, Кулусевски (57,  Силигарди).

Захира: Коломби, Дермаку, Мачин, Корнелиус, Скозарелла, Чераволо, Куцка, Риччи, Спрочати.

Ювентус – Шенсни, Де Шильо, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Пьянич, Хедира (63, Рабьо), Матьюиди, Д. Коста (71, Куадрадо), Роналду, Игуаин (83, Бернардески).

Захира: Буффон, Пинсолио, де Лигт, Демирал, Данило, Эмре Жан, Бентанкур, Дибала, Манжукич.

Огоҳлантиришлар: Эрнани (45), Хедира (53), Пьянич (90+2).


Баҳсни биз билан кузатиб борганингиз учун ташаккур! Кейинги А Серия ўйинларида ҳам учрашгунча дўстлар! 


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! — 0:1. "Ювентус" фойдасига.

90+4. "Қачон йиқилишни ҳам билиш керак" шиорига амал қилган ҳолда, Шенсни тўпни қучоқлаганча майдонда ётибди. Тушундингиз-а?! Албатта, "Парма" ҳужумчининг авжига чиққанини кўрмоқдамиз. Бир очко ҳам уларга зарурлиги яққол кўриниб турибди. 

90+3. Эрнаненинг жарима зарбаси ҳам кучлиии бўлди, лекин ноаниқ.

90+2. Огоҳлантириш. Миралем Пьянич айбдор.

— Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди!

89. "Парма" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Бруно Алвеш эса ён ҳакам ёнига бориб нимадандир норозилигини билдирди.

85. Ўзгариш. Барилья ўрнига Карамох тушди.

83. Ўзгариш. Игуаин ўрнига Бернардески тушди.

80. Сепе ҳар икки дақиқада тўпни қайтариш учун овора бўлмоқда. Роналду, Сандро, Куадрадо, Игуаин уни тинч қўйишмаяпти.

77. Ўзгариш. Бругман ўрнига Грасси тушди.

75. #COOLING BREAK — Жамоалар ва ҳакамлар томоқларини ҳўллаб олишмоқда.

74. Жервиньо чап қанотдан қочиб кетаётганди. Ҳакамлар уни офсайдда эканини қайд этишди.

73. Тўп назорати тўлиқ "Ювентус" қўлида.

71. Ўзгариш. Коста ўрнига Куадрадо тушди.

71. Бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Дуглас Коста шифокорлардан майдоннинг ўзида тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

70. Рабйо майдон марказида қўполлик ишлатди.

68. Бугунги учрашувда ҳеч ким бир-бирини аямаяпти. Навбатдаги қурбон — Жервиньо. Ҳа, ўша "Арсенал"да гуллаган юварлик форвард. Шунга ҳам 4-5 йил бўлиб қолди.

65. УХХХХ дейдиган зарба бўлди! Муаллиф — Роналду. Ўнг оёқда тепиш ҳолатига келганда, тезда тўпни чап оёғига мослаштирди ва "пушка"дек зарба берди. Сепе жойни тўғри танлагани учун бир амаллаб юқори марказга учиб келаётган тўпни қайтарди.   

63. Ўзгариш. Хедира ўрнига Рабйо тушди.

60. ИГУАИН! Унинг зарбасига ҳимоячилар ғов бўлишди. Бурчак тўпи. "Юве" яна аста-секин ўйин тизгинини ўз қўлига олишни бошлади.

57. Ўзгариш. Кулусевски ўрнига Силигарди тушди

56. Пьянич тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб чим устида ётибди. Унинг ёнида Дуглас Коста ҳам.

53. Огоҳлантириш. Хедира мезбонларнинг важоҳатини қўполлик эвазига юмшатмоқчи.

51. Инглесе майдон марказидан бошлаб тўпни ўзида олиб юрди ва бироз аниқ пас берганида ҳозир хавфли вазият, балки гол бўларди. 

49. "Парма" танаффусдан сўнг оч қолган бўриларга ўхшаб ўйнамоқда. Голга жуда интилишмоқда.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

ФОТОГАЛЕРЕЯ >>>ГОЛ ВИДЕО



ТАНАФФУС

45+3. Инглесе ҳаводаги курашда тирсаги билан Бонуччининг бошига қаттиқ зарба берди

— Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Огоҳлантириш. Эрнани Роналдуни оёғини босиб олди. 

44. Пьяничнинг жаримадан берган зарбаси кучли чиқмади ва Сепе тўпни ушлаб олди. 

36. ЙЎҚ! ГОЛ ИНОБАТГА ОЛИНМАДИ. VAR тизими А Серияда ҳам бор. Унинг қарори — офсайд. 

34. ГОЛ! 34 ёшли Роналду айнан шу дақиқада мавсумдаги голлари ҳисобини очди. Бироз аввал йўллаган зарбасига ўхшаган вазиятдан Криштиану унумли фойдаланди.

31. Кичик танаффус. Жамоалар сув ичиб олишмоқда.

29. Роналдудан омад яна юз ўгирди. Гавдасида ўзига тўғрилаб олганидан сўнг сакраб турган тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига йўлланган зарбага бироз аниқлик етишмади.

25. Дуглас Коста жиддий жароҳат олиши мумкин эди. У оқсоқланиб ҳаракатланмоқда.

21. ГОЛ! Кьеллини А Сериянинг ушбу мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди. 

15. Инглеседа ҳам имконият бўлди. Қарши ҳужумда эса Роналду ўз омадини синаб кўрди. Иккала ҳужум ҳам муваффақиятсиз якунланди.

6. Роналду мавсумдаги илк зарбасини берди — Ноаниқ.

4. Жамоалар ҳозирча ҳужумга ўтишаётгани йўқ. Тўп асосан майдон марказида айлантирилмоқда.

1. Ўйин бошланди. 



Ассалому алайкум! А Сериянинг янги мавсуми бошланмоқда. "Парма" - "Ювентус" учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. 



Парма – Ювентус 0:1 (0:1, 0:0)

24 август, 21:00, «Эннио Тардини»

Гол: 21, Кьеллини - 0:1.

Парма – Сепе, Иакапони, Инглезе, Эрнани, Бругман (77, Грасси), Лаурини, Барилья (85, Карамох), Бруно Алвеш, Жервиньо, Гаглиоло, Кулусевски (57,  Силигарди).

Захира: Коломби, Дермаку, Мачин, Корнелиус, Скозарелла, Чераволо, Куцка, Риччи, Спрочати.


Ювентус – Шенсни, Де Шильо, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Пьянич, Хедира (63, Рабьо), Матьюиди, Д. Коста (71, Куадрадо), Роналду, Игуаин (83, Бернардески).

Захира: Буффон, Пинсолио, де Лигт, Демирал, Данило, Эмре Жан, Бентанкур, Дибала, Манжукич.

Огоҳлантиришлар: Эрнани (45), Хедира (53).


       

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика