Latest news

15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  0 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  0 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  1 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  0 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  1 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  11 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  1 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  7 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  14 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0

Скамакканинг дубли "Женоа"га "Парма" майдонидаги иродали ғалабани тақдим қилди News

Скамакканинг дубли "Женоа"га "Парма" майдонидаги иродали ғалабани тақдим қилди

А Сериянинг 28-туридан ўрин олган "Парма" - "Женоа" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Парма" - "Женоа" 1:2

Голлар: Пелле (16, 1:0), Скамакка (50, 1:1), Скамакка (69, 1:2).

Парма – Сепе, Осорио, Конти, Пеццелла (Бюси, 79), Бани (Гальоло, 71), Куцка, Бругман (Эрнани, 79), Ман, Куртич (Зиркзее, 79), Карамо (Михэилэ, 64), Пелле.

Женоа – Перин, Дзаппакоста, Масьелло, Кришито, Чиборра (Пьяца, 46), Бадель, Радованович, Зайц, Стротман (Бираски, 68), Дестро (Бехрами, 64), Шомуродов (Скамакка, 46).

Огоҳлантириш: Бани (19), Пеццелла (57), Пелле (71), Радованович (72), Бругман (78), Бираски (84)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Скамакканинг дубли "Женоа"га муҳим уч очкони тақдим қилди. Ушбу ғалаба "Женоа"ни 13-поғонага олиб чиқмоқда.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Женоа" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Заппакостанинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди. 

85. Ўйинда босим юқори даражада. Икки томон ҳам гол уриш учун ҳаракат қилишмоқда.

81. ЗАРБАААА!!! УХХХХ!! Пелленинг боши билан йўллаган зарбасини Перин ушлаб олди.

79. ЗАРБАААА!!! УХХХХ!! Скамакка хет-трик қайд этиши мумкин эди. Унинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

78. "Женоа"да яна бир имконият. Жарима зарбаси. Зарба бериш қийину, бироқ яхши вазият яратса бўлади.

74. Пелле тахминан 18 метрлардан боши билан зарба бериб кўрди. Табиийки, гол бўлмади.

69. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!Л!!!! СКАМАКККАААААА!!! СУПЕРГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!

65. ЗАРБАААААА!! Периндан дахшатли сейв кўрдик! Бани собиқ жамоаси дарвозаси томон кучли зарба берди. Ўқдек кетаётган тўпни Перин қайтарди.

63. КАРАМООООО!! Ажойиб вазиятдан фойдалана олмади форвард. Ҳисоб мезбонлар фойдасига ўзгариши ҳеч гап эмасди. Бу паллада ҳимоячи унга ҳалақит қила олди.

57. Тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Зайцни ушлаб қолгани учун Пеццелла огоҳлантирилди.

54. Куцканинг зарбасини Перин ушлаб олди.

50. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган Скамакка ҳисобни тенглаштирмоқда!!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Уйқиси келганларга ухлайверишини тавсия қиламиз. Шомуродов ўрнини Пьяца эгаллади.

Танаффус!

Дастлабки бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. УХХХ!! Жаримадан узатилган тўпга Бани боши билан зарба йўллади. Кучли аммо ноаниқ.

41. "Женоа" узоқ вақт давомида ҳужум уюштирди. Чиборранинг ҳаволатиб тўп узатишидан кейин Дестро боши билан кучсиз ва ноаниқ зарба йўллади.

38. "Женоа"да бурчак зарбаси юзага келганди. Ундан узатилган тўпни Строотман оҳистагина дарвозага тепди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришда қийналишмади.

35. Жуда зерикарли ўйин бўляпти. Жамоалар номига бўлса-да, узоқ масофалардан зарба ҳам беришмаяпти.

32. ЗАРБАААА!! Жаримадан узатилган ажойиб узатмадан кейин Куртич боши билан зарба йўллади. Тўп Периннинг қўлларига бориб тушди.

29. Заппакоста ўнг қанотдан тўпни марказга оширди. Дастлабки уринишни ҳимоячилар қайтариб юборди. Иккинчи уринишни эса дарвозабон ушлаб олди.

26. Хавфли вазият! "Парма"нинг ўнг қаноти бугун фаол ишламоқда. Куцканинг ҳаволатиб оширган тўпини Перин уриб юборишда нўноқ ўйнади. Бахтига унга қарши фол ишлатилди.

19. Строотман рақиб жарима майдончаси ёнгинасида йиқитилганди. Аммо жарима зарбаси белгиланмадива ўйин давом эттирилди. Аммо меҳмонлар вазиятдан унумли фойдалана олмади. Кейинчалик фол ишлатган Банига сариқ карточка кўрсатилди.

16. ГОЛ! Пелледан шунчаки супер гол. Тўпни кўкраги билан тўхтатиб олган Грациано чалқанча услубда зарба бериб, Перинни ожиз қолдирди. 

14. УХХХХХ!! Шомуродовнинг қанотдан оширган тўпига Чиборра зарба берди. Тўп рақибига тегиб, аутга чиқиб кетди.

11. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Аммо "Женоа" дарвозаси ёнида Карамох рақибини йиқитди ва фол белгиланди. Бунга қадар Перин Маннинг зарбасини бартараф этди.

5. Хавфли вазият!!! Заппакоста жаримадан тўпни дарвоза томон тепди. Сепе ўз ўрнида.

1. Учрашув бошланди!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! А Сериянинг 28-тури доирасида айни дамда "Парма" ҳамда "Женоа" жамоалари баҳс олиб боришмоқда. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика