Latest news

16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  2 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  1 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  8 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  18 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди News

А Серия. "Милан" ўз уйида "Наполи"га ютқазди

Италия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий баҳс "Милан" - "Наполи" тўқнашуви бўлиб ўтди.


Милан шаҳрининг "Сан Сиро" стадионида ўтказилган Италия А Сериясининг 21-тури марказий баҳсида "Наполи" "Милан"ни мағлубиятга учратди.

Ўйин тезкор голлар билан бошланди. "Наполи" учрашув дебютидаёқ тезлик билан икки маротаба Доннарумма қўриқлаётган дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди.
Дастлаб 6-дақиқада Мертенснинг тўп узатмасидан сўнг Инсинье ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди.
"Милан" ҳали тўп ўтказиб юборганини тушуниб етмай кетидан иккинчи голни ҳам ўтказиб юборди.
Яна ўша тиниб-тинчимас Дрис Мертенснинг тўп узатмаси гол билан тугади. Бу сафар унинг узатмасидан Кальехон унумли фойдаланди.

"Милан" эса шундан сўнг ҳужумга зўр берди. Жамоа уюштирган кетма-кет ҳужумлар бесамар кетаверди. Аммо ўйиннинг 37-дақиқасида "Наполи" ҳимоясида қўпол хато кузатилди. Жоржиньонинг тўп узатишдаги хатосидан сўнг Куцка осонлик билан орадаги фарқни биттага қисқартирди.

Жамоалар 1:2 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлимда устунлик "Милан" тарафида бўлган бўлсада, қолган вақт давомида мезбонлар мувозанатни тиклашга улгуришмади.

Шу тариқа "Наполи" Милан сафаридан муҳим уч очко билан қайтадиган бўлди.

Жорий мавсумда "Наполи" ҳар иккала беллашувда ҳам рақибидан устун келди.


А Серия, 21-тур. Турнир жадвали

Милан – Наполи 1:2 (1:2, 0:0)

«Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар
: 0:1 – 6 Инсинье, 0:2 – 9 Кальехон, 1:2 – 37 Куцка.

Милан
– Доннарумма, Гомес, Калабрия, Абате, Палетта, Куцка, Соса (Бертолаччи, 74), Бонавентура, Пашалич (Ньянг, 86), Сусо, Бакка (Лападула, 73).

Наполи
– Рейна, Тонелли, Стринич, Хюсай, Альбиоль, Мертенс, Аллан (Рог, 86), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 74), Инсинье, Жоржиньо (Диавара, 61).

Огоҳлантиришлар
: Мертенс (12), Калабрия (22), Соса (26), Стринич (38), Тонелли (45), Гомес (51), Бакка (56), Кальехон (82).


Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Лоренцо Инсинье 8,6*


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика