А Серия. "Милан"ни марказий ўйинда Беннасер қутқариб қолди
22 aug 2022 01:45
News
А Серия. "Милан"ни марказий ўйинда Беннасер қутқариб қолди
Бергамода "Аталанта" меҳмони бўлган "Милан" футболчилари ортга 1 очко билан қайтадиган бўлишди. Учрашувда Руслан Малиновский томонидан очилган эди. 2-бўлимнинг ўрталарида эса Беннасер катта саҳнага чиқиб "россонерилар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Atalanta Ruslan Malinovsky - 29' |
Serie A . Round 2 22/08/2022, 00:45 1
:
1
Finished
|
AC Milan Ismael Bennacer - 68' |
Stadium: Gewiss Stadium, 19216 spectators
Referee: Fabio Maresca
А Серия, 2-тур.
АТАЛАНТА 1:1 МИЛАН
Гол: Малиновский (29) - Беннасер (68)Бош ҳакам: Фабио Мареска
Аталанта: Хуан Муссо, Рафаэл Толой, Мериҳ Демирал, Берат Жимшити (Мемеҳ Калеб Околи, 82), Йоаким Меле (Надир Зортеа, 89), Мартен де Роон, Теун Коопмейнерс, Ханс Хатебур, Марио Пашалич (Жоржио Скальвини, 72), Руслан Малиновский (Адемола Лукмен,72), Дуван Сапата (Луис Муриэль, 72).
Захира: Марко Спортьелло, Франческо Росси, Брандон Соппи, Маттео Ружери, Жереми Бога.
Милан: Майк Меньян, Давиде Калабрия (Алессандро Флоренци, 84), Пьер Калулу, Фикайо Томори, Тео Эрнандес, Сандро Тонали, Исмаэл Беннасер, Браим Диаз (Шарль Де Кетеларе, 58), Жуниор Мессиас (Алексис Салемакерс, 58), Анте Ребич (Оливье Жиру, 58), Рафаэл Леау (Дивок Ориги, 66).
Захира: Чиприан Тэтэрушану, Антонио Миранте, Фоде Балло-Туре, Маттео Габбья, Симон Кьер, Томмазо Побега, Тьемуа Бакайоко, Ясин Адли.
Огоҳлантиришлар: Толой (16), Хатебур (48), Жимшити (78), де Роон (90+5)- Ребич (45+1), Тонали (75), Тео (78).
Ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинди. Дуранг!
90+5. "Россонерилар"нинг ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолган де Роон огоҳлантирилди.
90+3. "Милан" қарши ҳужумга қочаётган жойда Мареска ўйинни тўхтатди.
Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. "Аталанта" жарима майдонига узатилган тўпга зарба берадиган "россонери" топилмади.
89. Зортеа Мелени алмаштирди.
86. Теонинг зарбасини Муссо эгаллаб олди.
84. "Милан" сардори ўз ўрнини Флоренцига бўшатиб берди.
82. "Аталанта"да ўзгариш. Мемеҳ Калеб Околи жароҳатланган Жимшитини алмаштирди.
80. Ориги рақиб жарима майдони ичида Демирални алдаб ўтиб, зарба йўлламоқчи эди. Жимшити тўпни узоқлаштирди.
78. Рефери ўзаро келишолмаган Тео Эрнанде ҳамда Жимшитини огоҳлантирди.
77. Тўп бўлмаган жойда 2 жамоа футболчилари жанжаллашиб кетишди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
75. Адемола Лукменни қўполлик билан тўхтатган Тонали огоҳлантирилди.
72. "Аталанта"да ўзгаришлар. Сапата - Муриэл, Малиновский - Лукмен, Пашалич - Скальвини
68. Гоооооооооол! Беннасер кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди.
66. Мессиас ўрнига Салемакерс, Леаунинг жойига Дивок Ориги туширилди.
60. Тео "Аталанта"нинг ўта хавфли ҳужумини бузди.
58. "Милан"да ўзгаришлар. Де Кетеларе ва Жиру Диас билан Ребични алмаштиришди.
56. Уух! Меньян Сапатанинг хавфли зарбасини бартараф қилди.
50. Калулунинг бош билан берган зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
48. Леауга нисбатан қўпол ўйнаган Хатебур огоҳлантирилди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди. Тўпни "қизил-қоралар" ўйинга киритиб беришди.
Биринчи бўлим тугади. Танаффус!
45+1. Демиралга нисбатан қўпол ўйнаган Ребич огоҳлантирилди.
45. Давиде Калабриянинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди.
44. Меҳмонлар навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.
41. "Милан" бергамоликларнинг 2 чизиқли ҳимоясини ёриб ўта билмаяпти.
38. "Аталанта" фаолликни оширяпти. Мезбонлар танаффусга қадар ҳисобни йириклаштиришга уринмоқда.
35. Калулу Сапатани қўполлик билан тўхтатиб қолди.
32. "Милан"да корнер. Калулунинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.
29. Гоооооол! Руслан Малиновскийнинг кучли зарбаси олдида Меньян ожиз қолди.
27. Хатебур ҳужумда фол ишлатди.
24. Мессиаснинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
23. Стефано Пиолига реферига эътирози учун сариқ карточка кўрсатилди.
22. Руслан Сапатани олдинга бошлаган эди. Меньян дарвозасини тарк этиб, тўпни қайтариб юборди.
20. Меҳмонлар тўпга эгалик қилиб, позицион ҳужумларга зўр беришяпти.
18. Де Роон билан тўқнашиб кетган Теога шифокорлар ёрдами кўрсатилди.
16. Рафаэл Толой огоҳлантирилди. "Аталанта" сардори Леауни қўполлик эвазига тўхтатиб қолган эди.
12. Ҳар 2 жамоа аъзолари ҳужумга ўтишга шошилишмаяпти. Бу жараён биринчи голга қадар давом этса керак.
10. Хатебурнинг жарима майдонига узатмасини "Милан" посбони қийинчилик билан қайтариб юборди.
8. Малиновский Меньян дарвозасини "ўққа тутди". Украиннинг зарбасига аниқлик етишмади.
4. Йоаким Меле "россонерилар" жарима майдонига кириб борган эди. Уни Калабрия зарарсизлантирди.
3. Учрашувдаги дастлабки зарба Леаунинг ҳисобига ёзилди. "Милан" ҳозирча фаоллик қилмоқда.
1. Учрашувга старт берилди! Тўпни ўйинга бергамокликлар киритиб беришди.
— Жамоалар майдонга чиқиб келишяпти.
Жамоаларнинг чигилёзди машқларидан лавҳа.
Учрашув стартига 10 дақиқа қолди.
Atalanta Ruslan Malinovsky - 29' |
Serie A . Round 2 22/08/2022, 00:45 1
:
1
Finished
|
AC Milan Ismael Bennacer - 68' |
Stadium: Gewiss Stadium, 19216 spectators
Referee: Fabio Maresca
Comments