Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

А Серия. "Интер" охирги турда "Сампдория"ни енгди ва 2-ўринни банд этди News

А Серия. "Интер" охирги турда "Сампдория"ни енгди ва 2-ўринни банд этди

Италия чемпионати 38-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Inter

Ivan Perisic - 49', Joaquin Correa - 55', Joaquin Correa - 57'

Serie A . Round 38

22/05/2022, 21:05

0
:
3
Finished

Sampdoria

Stadium: Giuseppe Meazza, 71109 spectators

Referee: Marco Di Bello

45'
90'
30'  Nicolo Barella
49'  Ivan Perisic
49'  Nicolo Barella
55'  Joaquin Correa
55'  Hakan Calhanoglu
57'  Joaquin Correa
59'  Nicolo Barella (Arturo Vidal)
59'  Ivan Perisic (Robin Gosens)
60'  Alessandro Bastoni (Federico Dimarco)
73'  Stefan de Vrij (Andrea Ranocchia)
73'  Joaquin Correa (Felipe Caicedo)
5'  Maya Yoshida
62'  Antonio Candreva (Mikkel Damsgaard)
62'  Morten Thorsby (Simone Trimboli)
66'  Alex Ferrari
77'  Ronaldo Vieira (Kristoffer Askildsen)
77'  Maya Yoshida (Giangiacomo Magnani)
84'  Tomas Rincon (Gerard Yepes)

Интер – Сампдория 3:0 

21.00, «Жузеппе Меацца»

Голлар: Иван Перишич 49', Хоакин Корреа 55', 57'

Интер – Ханданович, Шкриньяр, де Врей (Раноккья, 73), Бастони (Димарко, 60), Дюмфрис, Барелла (Видаль, 60), Брозович, Чалханоглу, Перишич (Госенс, 60), Корреа (Кайседо, 73), Мартинес

Сампдория – Аудеро, Берешиньски, Феррари, Йошида, Аужелло, Виейра, Кандрева (Дамсгор, 62), Ринкон (Йепес, 84), Торсбю (Тримболи, 62), Сабири, Капуто  

Огоҳлантиришлар: Йошида (5), Барелла (30), Феррари (66).

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Баҳс якунланди! "Интер" Италия А Серияси жорий мавсумида 2-ўринни қўлга киритди! 

89. Зарбалар сони бўйича статистика – 26:8

84. "Сампдория"да ўзгариш: Ринкон ўрнига Йепес ўйинга қўшилди.

82. "Интер" футболчилари ўзаро паслашиш билан банд.

78. "Сампдория"да 2 та алмаштириш: Виейра ўрнига Аскильдсен, Йошида ўрнига Мангани баҳсни тугатиб қўяди.

73. "Интер"да 2 та ўзгариш: Корреа ўрнига Кайседо, де Врей ўрнига Раноккья майдонга тушди.

71. Миланнинг икки клуби ҳозирча бир хил ҳисобда ғалаба қозонмоқда. Бу дегани агар ҳисоблар шундай қолса, "Милан" расман 2 очколик фарқ билан чемпионга айланади.  

69. Лаутаро Мартинеснинг зарбаси "блокланди". Акс ҳолда ҳимояланаётган жамоага қийин бўларди.

66. Алекс Феррари қоидани бузди ва огоҳлантирилди.

65. Робин Госенснинг хавфли узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни майдона ташқарисиша чиқариб юборишди. 

62. "Сампдория"да 2 та алмаштириш: Мортен Торсбю ўрнига Симоне Тримболи, Антонио Кандрева ўрнига Миккель Дамсгор учрашувни давом эттиради.

60. "Интер"да 3 та ўзгариш: Николо Барелла ўрнига Артуро Видаль, Алессандро Бастони ўрнига Федерико Димарко, Иван Перишич ўрнига Робин Госенс тушди.

57. Яна гол, яна "Интер"!   Перишич олдинга ўтиб тўпни Чалханоглуга узатди, у эса Корреага ва Хоакин манзилда адашмади!

55. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Интер" ҳисобни яна оширди!  Корреа катта саҳнага чиқди! 

53. "Интер" ўз ҳужумларини уюштиришда давом этмоқда. 

49. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Интер" ҳисобни очди! Иван Перишич!  Барелла катта тезликда олдинга ўтди, тўпни Перишичга узатди, хорватиялик футболчи эса гол урди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45. Биринчи таймга вақт қўшилмади ва жамоалар танаффусга йўл олишди.  

41. Қандай имконият! Лаутаро Мартинес рақибни яхши алдади, бироқ унинг зарбаси ўнг устун ёнидан ўтиб кетди. 

38. Лаутаро Мартинес бош билан зарба бериш учун тўп томон баланд сакради, аммо Аудеро тўпни илиб олди.

34. Икки жамоанинг дарвоза томон йўллаган зарбалари бўйича кўрсаткич – 8:2

30. Марко Ди Белло Бареллага қўпол ўйин кўрсатгани учун сариқ карточка "совға қилди".

25. Лаутаро Мартинес Перишичнинг узатмасидан кейин тўпни боши билан дарвозага йўналтирди. Тўп дарвозага аниқ бормади.

23. "Интер" аъзоси Чалханоглу бурчак тўпидан тўпни ичкарига оширди, тўпга Эмиль Аудеро эга чиқди. 

18. Николо Барелла бурчакда тўпни қабул қилиб олиб, зарба берди,а аммо ноаниқ.

13. Сабири Бареллага нисбатан қўполлик ишлатди. Чалханоглунинг жаримадан узатган тўпидан кейин Дюмфрис бош билан зарба берди, унинг йўлига рақиблар тўғаноқ бўлишди.

11. "Сампдория" бурчак тўпни ўйинга киритди, миланликлар ҳимоячи чизиғи ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштирди.

9. Зарба!  Хакан Чалханоглу узоқ масофадан дарвозани нишонга олди, аммо Эмиль Аудеро барчасини назорат остида ушлаб турибди.

5. Мая Йошида тактик фолга қўл урди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

3. "Интер" катта ишонч билан тўп назоратини қўлга олди. 

1. Учрашувга старт берилди! 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун 81 очкога эга "Интер" ўз уйида "Сампдория"ни меҳмон қилади ҳамда 83 очко тўплаган "Милан"га чемпионлик рақобатини тақдим қилади. Учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика