Latest news

18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  6 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  5 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  7 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этади News

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳри мезбонлик қиладиган U-17 ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этади. Мазкур мусобақада, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан ташқари Аргентина, Кот д‘ Ивуар ҳамда Мексика ўсмирлар (U-17) терма жамоалари қатнашади.

Таъкидлаш жоиз, юқорида номлари келтирилган терма жамоаларнинг барчаси шу йилнинг октябрь ойида БАА мамлакатида старт оладиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчилари саналишади.

Испаниядаги халқаро турнир Нуралиев шогирдлари учун октябрь ойида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларидан олдинги сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги дастлабки учрашувида 30 сентябрь куни Кот д‘ Ивуар ўсмирлар терма жамоасига қарши тўп суради. Нуралиев шогирдлари 2 октябрь куни Мексика ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйнаса, турнирдаги сўнгги учрашувда 4 октябрь куни Аргентина ўсмирлари Ўзбекистонга рақиблик қилади.

U-17 ўсмирлар ўрастидаги Халқаро турнир.
30 сентябрь - 4 октябрь. Марбелья, Испания

30 сентябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Кот д‘ Ивуар (U-17)

2 октябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Мексика (U-17)

4 октябрь.
Аргентина (U-17) - Ўзбекистон (U-17)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика