Latest news

08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  0 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  7 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  53 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  6 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  8 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86

Филиппин - Ўзбекистон. Учрашув бош ҳаками Питер Грин жамоаларимиз учун қанчалик омадли? News

Филиппин - Ўзбекистон. Учрашув бош ҳаками Питер Грин жамоаларимиз учун қанчалик омадли?

Хабарингиз бор, Филиппин ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинни австралиялик Питер Грин бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Филиппин - Ўзбекистон
Ҳакамлар: Питер Грин, Брэд Хобсон, Мэтью Чизман (учаласи Австралия), Суҳаизи Шукри (Малайзия)

Бу ҳакам 1978 йилда туғилган ва халқаро фаолиятини 2006 йилда бошлаган. Грин жамоаларимиз иштирокидаги 7та учрашувда бош ҳакам бўлган. Бу ўйинларнинг 4тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, бир бор дуранг ўйнаб, икки марта ютқазишган.

Питер Грин бошқарган ўйинлар: 2008 йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Баҳрайн ўсмирлари 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. ЖЧ-2014 саралаши доирасида Тошкентда Қатар терма жамоаси 5:1 ҳисобида тор-мор этилган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" ўз майдонида Эроннинг "Саба Батери" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган. 2011 йилги мавсум гуруҳ босқичида "шерлар" Саудия Арабистонига "Ал Наср"га йирик ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган - 0:4. 2015 йил ОЧЛ гуруҳ босқчида "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Шабаб" меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган.

2009 йил Осиё чемпионлар лигаси илк турида "Бунёдкор" Тошкентда "Ал Иттифоқ"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучганди. 2012 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида Қаршининг "Насаф" клуби БААда "Ал Жазира"га қарши ўйнаб йирик ҳисобда мағлуб бўлган - 1:4.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин - Ўзбекистон учрашуви 8 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика